Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
92 
ҳудуддаги лексик ареалига келсак, у “сув ёқаси”, “сув ўйиб кетган 
жар” каби этимологик мазмунга эга [123, -Б. 166]. Атамадаги 
иккинчи лексик асос – “сой” эса гидротопоним ҳосил қилувчи 
атамадир. Демак, Арнасой – “сув ёқаси”, “сув бўйидаги ўйиқ жой” 
деган талқинга эга. 
Қишлоқ она давлатга қарашли Мактаарал туманигача 15 км, 
Чордара туманигача 18 км масофада жойлашган [124].
Арнасойда 2010 йилга қадар 650 кишига яқин аҳоли истиқомат 
қилган. Ўзбекистон ҳукумати узоқ вақт давомида Қозоғистон билан 
Aрнасой мақоми ҳақида музокаралар олиб борди ва ҳудудни сотиб 
олишни таклиф қилди. Бироқ, музокаралар муваффақиятли бўлмади.
Ярим анклав ва она давлат билан транспорт транзитлигида 
муаммолар келиб чиқаётганлини инобатга олиб, анклав аҳолиси 
асосий давлатга кўчирилиб, қишлоқ ўрнида Қозоғистонга қарашли 
чегара пости ташкил қилинган. Ҳозирда Арнасой ярим анклави 
ўрнида доимий аҳоли мавжуд эмас [15]. 
 
Қирғизистоннинг Ўзбекистон ҳудудидаги собиқ эксклави 
 
Барак – Қирғизистоннинг Ўзбекистон Республикаси Андижон 
вилояти Қўрғонтепа туманида жойлашган эксклави. Майдони 230 
гектар [125], аҳолиси 625 киши (2014), асосий давлатгача энг яқин 
масофа 3,5 км. 
Барак – арабча, “баракали” деган маънони англатади. 
Ҳақиқатдан ҳам унинг ҳудуди юқори бонитетли, унумдор жой 
ҳисобланади. Бошқа томондан, у антропоним (кишиларнинг исми) 
бўлиб, Барак атамаси исмга нисбатан “омадли” маъносини 
билдиради. Шундан келиб чиққан ҳолда, киши номи билан боғлиқ 
бўлган антропотопоним деб талқин этиш мумкин. 
Айтиш жоизки, “геосиёсий орол”лик хоссасини бартараф этиш 
учун 2018 йилда Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасида анклав ҳудудига 
тенг майдондаги ер алмашлаш бўйича келишув амалга оширилди. 
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Қирғизистонга чегара ҳудуддан ер 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling