Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография
Ғарбий Қалъача – Тожикистоннинг Қирғизистон Республикаси
Баткен вилояти Лайлак туманида жойлашган эксклави. Майдони 0,88 км 2 , асосий давлатгача энг яқин масофа 2,36 километрга тенг. Ғарбий Қалъача топонимнинг биринчи қисми уфқнинг қайси томонида жойлашганлигини англатса, “қалъача” – кичик манзилгоҳ Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография 86 маъносини ифодалайди. Умумий олганда, ғарбдаги (Қирғизистонга нисбатан) кичик аҳоли пункти деган тушунчани билдиради. Анклавни адабиётларда Қайрағоч номи билан ҳам келтирилади. Ҳудуднинг номланиши ўзида нисбий негативликни акс эттиради, яъни топоним ён-атрофда кўп тарқалган ўсимлик номидан келиб чиққан. Бу жиҳатига кўра, у фитоойконим (юнонча, “фитос” – ўсимлик) ҳисобланади. Лингвистик жиҳатдан, қайрағоч атамаси лексик қисмларга ажралмагани боис, туб сўз ҳисобланади. Москвалик сайёҳ Илья Буяновскийнинг келтиришича, ҳозирда Ғарбий Қалъача эксклавида доимий яшайдиган аҳоли мавжуд эмас [102]. Тожикистоннинг Ўзбекистон ҳудудидаги эксклави Сарвак – Тожикистоннинг Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Поп туманининг ғарбий қисмида жойлашган эксклави бўлиб, 14 км узунлик ва 600 м кенгликка эга. Майдони 8,4 км 2 , аҳолиси 560 кишидан ортиқ ҳамда асосий давлатгача энг яқин масофа 1,2 километрга тенг [115]. Ҳудуд тоғолди минтақасида жойлашган бўлиб, у пуштун, ҳинд тилларида “мукаммал”, “энг яхши” деган маънони билдиради. Баъзи манбаларда унинг Сарван топонимик муқобили ҳам кенг қўлланилади. Сарван форсча, “энг яхши” ҳамда сикх тилида “сахий”, “меҳрли” инсон маъноларини ифодалайди. Бироқ фактик маълумотлар бўлмаганлиги сабабли, уни антропотопоним (юнонча, “antropo” – одам) сифатида талқин этиш ноўрин бўлади. Шу боис, сифатий жиҳатдан ўхшатиш маъноси борлигини инобатга олган ҳолда, метафорик топоним сифатида талқин этиш мумкин. Сарвак — Тожикистон шимолидаги Aшт тумани Ориён жамоатининг энг сераҳоли ўзбеклар яшайдиган пункти ҳисобланади. Иқлими жиҳатидан иссиқ ва текисликда жойлашган. Қишлоқда ёз ойларида ҳаво ҳарорати +30°C дан +45°C иссиқ бўлади, қиш ойларида эса −0°C дан −20°C гача совуқлик ҳукмронлик қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling