Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
83 
кабилардан иборат. Ўз навбатида, деярли барча маҳаллалар кичик 
қисмларга бўлинган, масалан: Тидон – Кучайи-Қози, Кучайи-
Шикори, Муғоки; Ғузор – Кучайи-Қози, Заровон, Кодон ва ҳ.к. [107]. 
Анклав аҳолиси йилдан-йилга тез кўпайиб, йиллик ўсиш 1,5-2,0 
фоизни ташкил қилмоқда. Этник жиҳатдан 99,99 % тожик ва 0,01 % 
қирғизлардан иборат [108]. Ажабланарлиси шундаки, аҳолининг 
лингвистик таркибида мутлоқ тожик тили устун бўлсада, бир 
қишлоқ ичида ҳам тожик тилининг икки хил шевасидан 
фойдаланилади. Жумладан, Ворухнинг юқори қисмида Гарм 
лаҳжасига, қуйи қисмида – Матчин лаҳжасига яқин тил асосий 
ўринга эга. Диний таркибига кўра мутлоқ мусилмонлардан иборат. 
Ҳудуднинг шимоли-ғарбида аҳоли алоҳида эъзозлайдиган “Муғ 
қабри” номли қабр мавжуд [109, -Б. 138]. Қолаверса, Ворухда ислом 
уламолари ва азиз авлиёларнинг қабр-зиёратгоҳлари (Мазори 
Чимиргон, Мазори Балогардон ва бошқалар) жойлашган. Натижада, 
ички диний туризм таркиб топган. Қишлоқдаги археологик қазиш 
ишлари натижасида (Қорабулоқ, Тўратош, Исфара, Ворух) ўзига хос 
қизил нақшинкор кулолчилик буюмлари топилган [110] ва, бу 
орқали, анклавда қадимдан аҳоли яшаб келаётганлигига гувоҳ 
бўлиш мумкин.
Ҳудуднинг географик ўрнига боғлиқ ҳолда, иқлим ва табиий 
шароит ўзи тегишли бўлган Исфара тумани, айниқса, туман маркази 
Исфара шаҳридан фарқ қилади. Тоғ этагида жойлашган бу 
анклавнинг ҳавонинг намлик коэффициенти юқори, ҳаво ҳарорати 
эса нисбатан салқин бўлади. Бу табиий омиллар деҳқончилик 
маҳсулотларининг туман марказидан деярли икки ҳафта кейин 
пишиб етилишига сабаб бўлади [109, -Б. 4]. Ушбу табиий 
омилларнинг анклав хўжалик ҳаётига таъсири она давлат билан 
савдо-иқтисодий алоқаларнинг муттасил амалга оширилишини 
тақозо этади. 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling