Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
61 
Туркистон 
– 
Қозоғистон 
ССРга 
ҳудудий 
жиҳатдан 
расмийлаштириб берилди [73] ва Тошкентнинг яна ҳудудий 
жиҳатдан низо маркази бўлишининг олдини олиш, бартараф этиш 
мақсадида 1930 йил Ўзбекистон ССРнинг пойтахти қадим 
Самарқанддан кўҳна Тошкент шаҳрига кўчирилади.
Марказий Осиёдаги баҳсли чегара муаммоларининг кўпчилиги 
ўзбек, қирғиз ва тожик миллий– ҳудудий делимитацияси билан 
боғлиқ. Жумладан, Тожикистон (олдин Шарқий Бухоро деб 
аталган) Ўзбекистонга автономия сифатида киритилган ва, 
кейинчалик, 1929 йилда алоҳида иттифоқ республикаси сифатида 
ажратилган [74].
Марказий Осиёда амалга оширилган миллий– ҳудудий 
чегараланиш, кўп жиҳатдан, ҳозирги иқтисодий ва ижтимоий, 
геосиёсий ва геоиқтисодий муаммоларнинг шаклланишига сабаб 
бўлишига қарамасдан, ушбу жараённи бутунлай номақбул иш дея 
баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Зеро, ҳар бир ҳолатга 
ҳаққоний баҳо бериб, моҳиятни мафкура билан беркитмаслик 
лозим. Жумладан, Собиқ Иттифоқ даврида яратилган илмий 
ишларга назар ташланса, миллий-ҳудудий чегараланишнинг фақат 
ижобий 
тарзда 
ёритиб 
берилганига 
Ҳ.Турсунов 
[75], 
Ш.Мухаммедяров [76], И.Крильцов [77], Г.Сафаров [78] каби 
олимларнинг илмий ишларида гувоҳ бўлиш мумкин. Хусусан, бу 
борада “Пролетар интернационализм байроғи остида ўтказилган 
миллий– ҳудудий чегараланиш ўзаро миллий ишончсизликнинг 
ўша вақтдаги қолдиқларини йўқотишга, Марказий Осиёда 
миллатлараро 
тинчлик 
ва 
Совет 
ҳокимиятини 
янада 
мустаҳкамлашга, кенг меҳнаткашлар оммасини социалистик 
жамият қуришга янада фаол қатнаштиришга, Совет Иттифоқи 
халқлари дўстлигини мустаҳкамлашга олиб келди” [79, -Б. 106], 
деган фикрларни келтириш ўринли бўлади.
Албатта, тарихий– маданий жиҳатдан умумий бўлиб келган 
минтақани этник хусусиятларига биноан бўлиб юбориш 
ижтимоий ва хўжалик нуқтаи назардан номувофиқ, дейиш 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling