Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
63 
• 
ҳар бир миллатнинг хўжалик юритиш хусусияти 
асосида ҳудудий ихтисослашувнинг шаклланишига асос 
қўйилганлиги ва ҳоказо. 
Илмий-методологик 
жиҳатдан 
миллий–ҳудудий 
чегараланишнинг юқоридаги сингари хусусиятлари асосида 
ҳозирги даврда мавжуд бўлган Қозоғистон, Туркманистон, 
Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон Республикаларининг 
таркиб топишига замин яратилган, дейиш мумкин. 
Бироқ, ўша даврда совет ҳокимияти томонидан амалга 
оширилган миллий–ҳудудий чегараланиш минтақа аҳолиси 
манфаатларига эмас, марказдан бошқариш ва мустамлакачилик 
сиёсатининг амалга оширилишини янада осонлаштириш нуқтаи 
назаридан ўтказилган.
7-жадвал 
Марказий Осиёда амалга оширилган миллий– ҳудудий чегараланишнинг 
принциплар асосида амалга оширилган ҳолатларидан намуналар 
 
Делимитация принциплари 
Миллий-ҳудудий 
Иқтисодий 
Инобатга олиб 
амалга оширилган 
ҳолатлар 
Инобатга олмай 
амалга оширилган 
ҳолатлар 
Инобатга олиб 
амалга оширилган 
ҳолатлар 
Инобатга олмай 
амалга оширилган 
ҳолатлар 
Ҳудудий 
жойлашувига кўра 
Фарғона водийси 
ва Мирзачўл 
округлари орасида 
жойлашган 
Хўжанд 
(Ленинобод) 
аҳолисининг 
этник таркиби 
тожиклардан 
иборатлигини 
инобатга олиб, 
1929 йилдан 
Тожикистон ССР 
таркибига 
қўшилиши 
Фарғона 
водийсидаги 
аҳолисининг 
кўпчилик қисми 
ўзбеклардан 
иборат бўлган Ўш, 
Жалолобод, 
Новқат, 
Арслонбоб, Ўзган 
ҳудудларининг 
Қирғизистон ССР 
миллий-ҳудудий 
бирлиги асосида 
демаркация 
қилинганлиги 
Этник келиб 
чиқиши тожик 
миллатига мансуб 
аҳоли кўпчиликни 
ташкил этган 
Бухоро ва 
Самарқанд 
шаҳарларининг 
ўзбек шаҳарлари ва 
иқтисодиёти билан 
чамбарчас 
боғлиқлиги 
асосида 
Ўзбекистон ССР 
таркибида 
қолдирилганлиги 
Минг йиллик 
давлатчилик 
тарихи ва, 
айниқса, сўнгги 4 
асрдаги яхлит 
хўжалик асосида 
шаклланган 
Хоразм воҳасини 
ЎзССР ва 
Туркманистон 
ССР ўртасида 
тақсимланиши 
оқибатида 
хўжалик ва 
ирриграция 
тизими самарадор-
лигининг 
пасайиши 
Жадвал муаллифлар томонидан шакллантирилган 


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
64 
Делимитация жараёнида ҳудуднинг географик ва хўжалик 
хусусиятлари чегараланишнинг методологик пойдевори сифатида 
белгиланган бўлишига қарамай, уларга тўлиқ амалга қилинмаган 
эди, яъни минтақадаги чегараланиш учун асос қилиб олинган икки 
– миллий-ҳудудий ва иқтисодий принциплар Марказий Осиёда 
мавжуд шароитга тўла мослаштирилмаган эди [81] (7-жадвал). 
Чунки, ушбу жараёнда иложи борича чегараланишни тезроқ 
якунлаб, Марказий Осиё ҳудудига социализмга асосланган 
бошқарувни олиб кириш кўзда тутилганди. Ана шу жиҳатдан, 
мукаммал тарзда амалга оширилмаган миллий– ҳудудий 
чегараланиш жараёни натижасида, кейинчалик, иқтисодий, 
ижтимоий, геосиёсий ва геоиқтисодий муаммолар ҳам вужудга 
келган.
Жумладан, Марказий Осиёда миллий–ҳудудий чегараланиш 
ва унинг оқибатлари натижасида вужудга келган нохуш, номақбул 
вазиятлар ер–сув, яйлов, рекреация ҳамда табиий ресурслардан 
фойдаланиш, анклав/эксклав ҳудудлар муаммосида ўзини ҳанузга 
қадар яққол намоён этиб келмоқда.

Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling