Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 82 • Жангаил – қирғизча, “янги қишлоқ” бўлиб, топоним сифатида (гарчи қирғизча бўлса-да) фойдаланиш учун мос ҳисобланади. Бунда чегараланиш, маъмурий бошқарувдаги номувофиқ жиҳатлар йўқ, номланиши оддий. Ушбу топоним туркий тиллардаги сўз ясаш усулига мувофиқ, сифат (янги) + от (айил) комбинациясида ясалган қўшма ойконим ҳисобланади ва маъно кўчишининг метафора (ўхшатиш) усулини намоён этади. Географик ўрнига кўра она давлатга жуда яқин жойлашган. Аҳолисининг озлиги сабабли ҳам мазкур анклавда катта “геосиёсий орол”лик муаммолари кузатилмайди. Тожикистоннинг Қирғизистон ҳудудидаги эксклавлари Ворух – Тожикистоннинг Қирғизистон Республикаси Баткен вилоятида жойлашган эксклави. Майдони 130 км 2 , аҳолиси 38 минг кишидан ортиқ [104]. Асосий давлатгача масофа 3,7 км. Ҳудуд қадимий тарихга эга. Жумладан, З.М.Бобур “Бобурнома” меъмуар асарида уни, айнан, Ворух номи билан келтириб, унинг Исфара вилоятининг тўрт таркибий қисмидан бири эканлигини ёзиб қолдирган [105, -Б. 7]. Шарқшунос П.Б.Лурие тадқиқотларига кўра, Ворух сўғд тилида вори – “қалъа”, “қўрғон” маъноларини билдиради [106]. Бу бир томондан, қадимий аҳоли манзилгоҳининг муҳофаза мақсадларида девор билан ўралганлигига ишора бўлса, иккинчи томондан, сел ҳодисасини олдини олиш учун аҳолининг тошлардан ҳимоя девори тиклаганини ҳам назарда тутади. Бундай хусусиятлар қалъа номи билан боғлиқ кўплаб топонимларда учрайди ва ҳ.к. Ворух – Тожикистоннинг Сўғд вилояти Исфара туманига қарашли қишлоқ бўлиб, Каравшин дарёсининг ўнг ирмоғи Кшемиш дарё водийсида жойлашган. Қишлоқ жойлашган узунлик 5-соат минтақасига тегишли ҳамда алоҳида ҳудуд сифатида 735932 почта индексига эга. Ҳудудий жиҳатдан қишлоқ кўплаб маҳаллалар: Сари- Дашт, Тидон, Кучайи-Боло, Сари-Қурум, Ғузор, Навобод, Қишлоқ, Майдон, Сари-Канда, Таги-Маҳалла, Қалъача, Тожикон Сангтўда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling