Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 21-расм.
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 84 Тожикистон Республикасининг эксклави бўлган Ворух миллий- ҳудудий чегараланиш ва 1926 йилги демаркация жараёнида Тожикистон АССРга бевосита туташ бўлган (21-расм). 1950 – 1960 йилларда Ворух – Чорку оралиғидаги яйловлар қирғиз чорвадорлари томонидан фойдаланиш учун ижарага олиниши ва, кейинчалик, қайтарилмаслиги натижасида Ворух анклавга айланиб қолган ҳамда асосий давлатга бориб-келишда кўплаб қийинчиликлар вужудга келган. Натижада, Ворух билан асосий давлатни боғлайдиган йўл масаласида Тожикистон Қирғизистон Республикаси билан ҳанузга қадар тортишиб келмоқда. Анклав ҳудудни республиканинг асосий қисми билан боғланиш муаммоси чегараларнинг делимитацияси жараёнида долзарб масала сифатида юзага чиқмоқда [111, -Б. 35]. Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги умумий чегара узунлиги 972 километрни ташкил этади, шунинг 451 километри демаркация қилинмаган ҳолда қолмоқда. Бу 70 дан ортиқ баҳсли ҳудудлар деганидир [112] . Ворух аҳолисининг бир қисми (асосан, тожик ёшлари) кўп йиллар давомида Исфара вилоят марказига кўчиб кетганига қарамай, Ворух аҳолиси 1870 – 1990 йиллар оралиғида 20 бараварга ўсган. Зеро, 1990 йилда анклав аҳолиси 16,2 минг киши бўлган [113]. Ер 21-расм. 1926 ва 2018 йилдаги Ворух картаси [15] Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография 85 танқислиги, аллақачон, 1980 йилларда Ворух ва минтақанинг бошқа жойларида этник қирғизлар ва тожиклар ўртасида тўқнашувларни келтириб чиқарган. Ворух (Тожикистон) ва Танги (Қирғизистон) аҳолиси ўртасида тўқнашувлар 1982 йилда содир бўлган. 1989 йилда ҳам Тожикистоннинг Исфара вилояти тожиклари ва Қирғизистоннинг Боткен тумани (ҳозирги вилоят) қирғизлари ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган. Кейинги вақтларда Ворух анклави атрофи, Исфара ва Лайлак туманлари ўртасида ер-сув масалалари бўйича зиддиятлар келиб чиқди. Жумладан, 2014 йил январь, 2015 йил апрель ва июнь, 2016 йил ноябрь, 2018 йил апрель, июнь ва июль, 2019 йил март, июнь ва сентябрь, 2020 йил январь ва май ҳамда энг жиддий сиёсий тус олгани 2021 йил апрелдаги можаролар [114] ва ҳ.к. Улар маҳаллий аҳоли ўртасидаги келишмовчиликлардан то минтақавий аҳамиятга эга низоларгача бориб етган. Охирги Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги зиддиятларни таҳлил қилиш ҳар икки томон хатти-ҳаракатларининг мантиқсизлигини кўрсатади, чунки бу уларнинг иккаласи учун ҳам бир томонлама устунлик олиб келмади. Марказий Осиёда чегара низолари такрорланиб туришига қарамай, умуман олганда, улар доимо маҳаллий тарзда кечган ва узоқ муддатли характерга эга бўлмаган. Бу муаммоларни минтақа давлатларининг манфаатларидан келиб чиқиб, ўзаро биргаликда ҳал қилиниши энг мақбул ечимдир. Марказий Осиёдаги сув ҳавзалари, тақсимлаш пунктлари, яйлов зоналари ва трансчегаравий йўлларнинг барча мамлакатлар ва халқлар манфаати учун ишлашни бошлаши чегаравий низоларни ҳал қилишдаги «сеҳрли ечим» бўлиши мумкин ва бу минтақа давлатлари ўртасида ўзаро ҳал қилиниши лозим ва лобуд [112]. Download 4.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling