Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
81 
киритилгандан сўнг Чўнғара аҳолиси туман маркази (Сўх тумани, 
Равон ш.)га 15 дақиқада етиб бориш имкониятига эга бўлди [103].
Мазкур анклавда кейинги йилларда муаммо ва низоли 
вазиятларнинг деярли кузатилмаётгани унинг ижтимоий-иқтисодий 
ҳаётида ҳам анчайин ижобий ўзгаришлар бўлишига сабаб бўлди. 
Жангаил (Халмион ёки Шимолий Шоҳимардон) – 
Ўзбекистоннинг Қирғизистон Республикаси Баткен вилоятида 
жойлашган эксклави. Майдони 42 гектар, аҳолиси 150 кишидан 
ортиқ бўлиб, асосий давлатгача энг яқин масофа 0,76 км [101]. 
Мазкур анклав турли илмий адабиётларда бир неча номлар 
билан келтирилган: 
• 
 Халмион – тожикча, “ўрта”, “ўртадаги ер” маъноларини 
билдиради, яъни анклав Фарғона вилояти Фарғона туманининг 
жанубий қисмига денгиз бухтаси кўринишида кириб борган (4-
илова) ва Баткен вилояти Қадамжой ҳудудининг ичкарисида 
жойлашган. Унинг номланиши топологик жиҳатдан тўғри бўлса-да, 
ҳозирги делимитация ва демаркацияга мувофиқ, ундан фойдаланиш, 
фикримизча, номувофиқликни вужудга келтиради. Чунки худди 
шундай топоним анклавнинг ғарбидаги (Қирғизистонда жойлашган) 
аҳоли пунктига тегишли.
• 
 Шимолий Шоҳимардон деб ҳам аталишининг сабаби, 
ҳудуднинг Олой тоғларидан бошланиб, шимолга оқадиган 
Шоҳимардон дарёсининг юқори оқимида, Шоҳимардон анклавига 
нисбатан шимолда жойлашганлиги билан изоҳланади. Лекин 
анклавни бундай ном билан аташ, фикримизча, унчалик тўғри эмас. 
Чунки, биринчидан, Шоҳимардон анклавидан анча узоқда 
жойлашган, иккинчидан, Шоҳимардон дарёсининг бевосита 
қирғоғида ҳам эмас. Қолаверса, Шоҳимардон алоҳида туман 
бўлмаганлиги сабабли (Сўхда кузатилгани каби), Жангаилни 
ўзининг 
таркибий 
қисми 
сифатида 
бириктира 
олмайди. 
Шоҳимардоннинг ўзи ҳам худди Жангаил каби Фарғона тумани 
таркибига кирганлиги учун алоҳида-алоҳида ном билан аташ 
мақсадга мувофиқ бўлади; 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling