Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
90
Қозоғистоннинг Ўзбекистон ичига кириб борган
ярим анклавлари
Мактаарал – Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон (собиқ
Туркистон) вилоятига қарашли туман бўлиб, маъмурий маркази
Мирзакент шаҳарчаси. Ярим анклав [17] кўринишида Ўзбекистон
ҳудудига “ёриб кирган” туманнинг
майдони 1800 км
2
, аҳоли сони 133,1
минг кишидан ортиқ [120].
Мактаарал ҳудуди XIX асрдан
Мирзачўлнинг бир қисми сифатида
қишлоқ
хўжалик
мақсадларида
ўзлаштириш кенг миқёсда амалга
оширила бошланган. XX асрнинг 20-
йилларидан
пахтачиликни
ривожлантириш мақсадида қишлоқ хўжалги ерларини сунъий
суғоришнинг йирик лойиҳасини амалга ошириш марказига
айлантирилиб, Пахтаорол деб номланган [17]. Туман сифатида 1928
йилда ташкил топган. 1963 йил март ойида Сирдарё вилоятига
қўшилиб, Ўзбекистон ССРга ўтказилади. 1971 йилга келиб,
ҳудудининг асосий қисми Қозоғистон ССРнинг Чимкент вилоятига
қайтарилган [121]. Мустақилликдан сўнг, хусусан, 1993 йил 4 майда
Қозоғистон Олий Кенгаши Раёсатининг Фармони билан Пахтаорол
туманининг номи Мактааралга ўзгартирилди [122].
Тумандаги йирик аҳоли пунктлари Aсик-Ота, Еттисой,
Aтакент, Мирзакент каби шаҳарчалардан иборат.
Чегаралар делимитациясидан сўнг уч томондан қўшни
Ўзбекистон билан ўралиб қолди. Асосий давлат билан ҳудудининг
шимолий қисмидан туташган бўлсада, ўртада Чордара сув омбори
табиий тўсиқ вазифасини бажаради. Фақатгина шимоли-шарқ
томондан она давлат билан қуруқлик орқали боғланган (22-расм).
Туман аҳолисининг миллий таркиби ўзига хос. Жумладан,
Собиқ Иттифоқ даврида маҳаллий аҳоли билан биргаликда, рус,
украин ва немис миллатига мансуб аҳоли ҳам кўпчиликни ташкил
22-расм. Мактаарал ва Арнасой
ярим анклавлари
Do'stlaringiz bilan baham: |