Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шаклланиш тарихи.
- Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 100 Сўх анклавидаги мавжуд 55 та ишлаб чиқариш корхоналарининг 2019 йил 1 январь бўйича, ялпи маҳсулоти 12,7 млрд сўм (1 млн 380 минг 304 АҚШ доллари)ни ташкил қилади. Ушбу кўрсаткичга кўра, субмиллий анклав ўзи тегишли Фарғона вилояти маъмурий туманлари ичида Фурқат (310 км 2 ) туманидан олдинда туради, холос [137, -Б. 92]. Гарчи Сўх туманининг мазкур ишлаб чиқариш кўрсаткичи вилоятнинг бошқа туманларига нисбатан кичик бўлса-да, анклав ҳудуд учун катта кўрсаткич ҳисобланади. Мавжуд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг мужассамлашуви маъмурий маркази – Равон, шунингдек, Балиқчи, Ҳушёр, Янгиариқ каби аҳоли пунктларига тўғри келади. Агар ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларнинг умумий қиймати 12,7 млрд сўмни ташкил қилса, унинг энг катта қисми озиқ-овқат (56,7 %) ва қурилиш (34,5 %) саноатига тўғри келишини кўриш мумкин (27- расм). Чунки, анклав ҳудудида юқорида келтирилган маиший хўжалик учун зарур бўлган маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналарга талаб юқори. Шаклланиш тарихи. Сўх ҳавзасида жойлашган Селунгур ғоридан палеолит даврига мансуб кўплаб ашёлар топилган. 1890 йилда Сўх ҳудудидан илон шакли бўрттириб туширилган тош тумор топилган. 27-расм. Сўх анклавидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажми (млн сўм ва фоиз, 2019.01.01.) Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография 101 Археологларнинг аниқлашича, бу тумор милоддан аввалги III минг йиллик охири — II минг йиллик бошларига мансуб. 982 – 983 йилларда форс-тожик тилида ёзилган “Ҳудуд ул-олам” китобида Сўхнинг тоғлар орасида жойлашганлиги ва унда 60 та қишлоқ мавжудлиги келтирилган [123, -Б. 293] . Шунингдек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам ўзининг “Бобурнома” китобида Кобул сафаридан олдин Сўхда бир йилда турганлигини келтирган [105, -Б. 7]. XVIII асрнинг охирига қадар Сўх мустақил маъмурий беклик бўлган, лекин кейин токи 1876 йилгача Қўқон хонлиги таркибига кирди. Қўқон хонлиги 1876 йили Россия империяси ҳокимиятига ўтказилиши ва Фарғона вилояти ташкил этилиши билан 1880 йил бошида мустақил қишлоқ сифатида Туркистон генерал губернаторлигининг Фарғона вилояти Қўқон уезди таркибига кирди. 1923 – 1929 йилларда совет ҳокимиятини тўлиқ ўрнатганидан сўнг, 1926 – 1929 йилларда ўтказилган миллий чегараланиш жараёнида Сўх ҳудуди Риштон туманига қўшилди. 1955 йилги хариталардан кўриш мумкинки, ўша вақтларда Сўх Ўзбекистоннинг бевосита давоми бўлган. 1955 йилда Москва томонидан Сўхнинг шимолий қисмини Қирғизистон Совет Республикасига қўшиб юборилиши билан, асосий давлатдан узилиб қолган [138]. Мазкур даврда Сўх ва Риштон оралиғидаги ҳудудлардан чорвадор қирғизларнинг яйлов сифатида фойдаланиши кўзланган ва миллий чегараланиш хусусиятлари инобатга олинмаган. Давлат чегараланишининг бундай нооқилона ўтказилиши, кейинчалик, кўплаб муаммоларнинг юзага келишига замин яратган. Сўх ҳудуди 1942 – 1959 йиллар оралиғида алоҳида туман бўлган бўлса, 1959 – 1990 йилларда Риштон тумани таркибига киритилган. Кейинчалик, яна 1990 йилнинг 27 февралида маъмурий маркази Равон бўлган туман сифатида ташкил этилган [125]. Download 4.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling