Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
95
қиладиган ҳудудлардан бири Сўх ҳисобланади. Чунки, биринчидан,
у алоҳида туман сифатида асосий давлатдан ажралиб қолган,
иккинчидан, ўзига хос иқтисодиёти ва етарли ресурслари мавжуд.
Шунингдек, Сўхнинг муҳим хусусияти шунда-ки, ундаги аҳолининг
ё ўраб турувчи, ё асосий давлатга этник жиҳатдан мансуб
бўлмаганлидир [1, -Б. 103]
.
Бу ҳолат уни субмиллий анклав сифатида
географик ва геосиёсий жиҳатдан таҳлил қилиш мақсадга
мувофиқлигини кўрсатади.
Географик ўрни. Сўх (сўғд тилида “ёқимли”) – Фарғона
водийсининг жанубий қисмидаги ҳудуд бўлиб, 39º57ʹ шимолий
кенглик ва 71º08ʹ шарқий узоқликда жойлашган [127]. У
Қирғизистон Республикасининг Баткент вилояти ҳудуди билан
ўралган Ўзбекистонга тегишли алоҳида туман бўлиб, маъмурий
жиҳатдан Фарғона вилояти таркибига киради. Сўх Ўзбекистон учун
эксклав, Қирғизистон учун анклав ҳисобланади (24-расм).
Сўх тумани Олой тизмасининг шимолий ва Қатран
тизмасининг ғарбий
қисмида жойлашган.
Анклав
Сўх
дарёсининг юқори ва
ўрта
оқимларида
жойлашган
бўлиб,
ҳудуди
шимолдан
жанубга деярли 40
км, ғарбдан шарққа 2
– 12 км чўзилган.
Сўх қадимий тарихга эга. Ўрта асрларда ҳам ҳ
удуд Сўх
(шунингдек, Сох, Сух) деб юритилган. У сўғд тилида
“ёқимли” деган
маънони англатади. Ойконимнинг топонимик генезеси аниқ эмас.
Бир жиҳатдан, Фарғона водийси ва Помирда яшаган қадимги сака-
хаумаворка қабилаларининг сак ва сўғд тиллари негизида вужудга
келган сўғ этнонимига боғлиқ ҳолда, этнотопоним сифатида
баҳолаш мумкин. Шунингдек, маҳаллий аҳоли фикрича топоним
24-расм. Сўх анклавининг географик жойлашуви
Do'stlaringiz bilan baham: |