Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 23-расм.
- Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 93 ажратган ва анклав аҳолисининг ўша жойга кўчирилиши орқали анклавни бартараф этиш белгиланган [90]. Иттифоқнинг парчаланиши билан дунё харитасида Марказий Осиё географик, сиёсий ҳамда иқтисодий бирлик сифатида қайтадан намоён бўлди. Бу минтақада бир томондан миллий давлатчиликни қуриш, иккинчи томондан минтақанинг умумий геосиёсий ва геоиқтисодий салоҳияти масаласи пайдо бўлди. Минтақага етакчи кучларнинг қизиқиши кучайди. Бундай вазиятда минтақада аввалдан манфаатлари бўлган ҳамда бу ерда янгидан иқтисодий манфаати шаклланаётган етакчи кучлар Марказий Осиёни сиёсий жиҳатдан бирликда кўришдан манфаатдор эмаслиги геосиёсий қоидалар призмаси орқали таҳлил қилинганида яққол намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан, кучлар мувозанати геосиёсий қоидалар ва жараёнлар контекстида тадқиқ қилиниши мақсадга мувофиқдир [23, -Б. 6]. II.3. Сўх субмиллий анклавининг комплекс географик ва геосиёсий таҳлили Жаҳон сиёсий харитаси ҳозирги кунда шундай ҳудудлар борки, ушбу жойлар тарихий жараёнлар давомида мамлакат ҳудудининг маъмурий бўлинишидаги камчиликлар оқибатида бошқа ҳудуд ичида қолиб кетади. Бундай типдаги кам учрайдиган алоҳида маъмурий бошқарувга эга ҳудуд субмиллий анклав сифатида 23-расм. Анклав/эксклав ҳудудлардаги уч (А) ва субмиллий анклавни шакллантирувчи тўрт (Б) томонли алоқалар. Манба: [137] А Б Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография 94 шаклланади [126]. Ушбу ҳолатда вужудга келган анклавларнинг мавжуд бўлиши уч томонлама муносабатни ифодалайди [1, -Б. 79], яъни анклав ҳудудни ўз ҳудудий бирлиги сифатида қаровчи асосий давлат + анклавни ўраб турувчи давлат + анклав ҳудуд (23 А -расм). Бироқ анклавлар билан боғлиқ амалиётда шундай ҳолат учрайдики, бунда муносабатлар уч эмас, тўрт томонлама бўлади (23 Б -расм). Ушбу жараёнда анклав аҳолисининг этник илдизи асосий ва ўраб турувчи давлатга эмас, балки бошқа бир учинчи мамлакат этник бирлигига мансуб бўлади. Натижада, ўзига хос субмиллий анклав шаклланади. Анклавларнинг бу кўриниши уларни ҳар томонлама илмий жиҳатдан ўрганишни тақазо қилади. Субмиллий анклавга оид комплекс таҳлилни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар белгилаш мақсадга мувофиқ: ➢ субмиллий анклавларнинг геосиёсий хусусиятларини назарий жиҳатдан таҳлил қилиш; ➢ Марказий Осиёдаги энг йирик анклав – Сўхнинг субмиллий анклавининг комплекс географик ва геосиёсий томонларини очиб бериш; ➢ табиий – географик омилларнинг анклав иқтисодий ва ижтимоий ҳаётига таъсирини тавсифлаш ва ўзаро боғлиқлигини ифодалаш; ➢ Сўх субмиллий анклавининг геоиқтисодий имкониятларини баҳолаш; ➢ шаклланиш тарихини анклавнинг ҳозирги давр геосиёсий манзарасига таъсирини тавсифлаш; ➢ анклавдаги геоиқтисодий ва геосиёсий вазиятнинг давлатлараро муносабатларга таъсирини очиб беришдан иборат. Яқин вақтгача жаҳон бўйича 282 та анклав/эксклав ҳудудлар мавжуд бўлган [29, -Б. 44]. Улар бир-биридан топологик ҳолати, бошқарув хусусусияти, майдонининг кўлами, полиэтниклиги ва бошқа кўплаб жиҳатларга кўра фарқланади. Мавжуд анклавлар, хусусан, субмиллиий анклавлар ичида эътиборни энг кўп жалб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling