Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
104
шароитларини яхшилашга, соғломлаштириш ва маданий ҳордиқ
чиқаришини ташкиллаштиришга қаратилган тадбирларни амалга
ошириш, туман марказини ободонлаштириш;
•
таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт соҳаси ва педагог ходимларнинг
меҳнатини янада рағбатлантириш, туманда олий маълумотли
мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондириш, таълим ва тиббиёт
хизматлари сифатини ошириш;
•
аҳолини
ижтимоий
қўллаб-қувватлашни
янада
кучайтириш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш.
Шунингдек, қарор билан Сўх туманини комплекс ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини амалга
ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби белгиланди [142].
Шунингдек, анклавнинг туристик салоҳиятини ошириш, иқтисодий-
ижтимоий аҳволни яхшилаш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиб,
қўшни Қирғизистон билан муносабатларни барқарорлаштиришга
эришилмоқда. Музокара ва келишувларнинг яна бир ижобий
самараси сифатида 2021 йил 1 апрелда Риштон – Сўх йўли қайта
очилиб, фойдаланишга топширилди.
Сўх ҳудуди етарлича имкониятларга эга. Агар ундан тўғри
фойдаланиб, инсон омилидан самарали фойдаланилса, анклавлик
муаммоси бартараф этилади ҳамда ҳудуд аҳолисининг ҳаёт
даражаси кўтарилиб, ижтимоий-иқтисодий вазияти яхшиланади,
“ўсиш нуқтаси” сифатида таркиб топади.
II.4.
Марказий Осиё минтақасининг замонавий геосиёсий манзараси ва
интеграция масалалари
Жаҳондаги ҳудудий, иқтисодий-ижтимоий, тарихий-маданий
ва бошқа жиҳатларига кўра яхлитликни ташкил этган минтақалар
ичида Евросиё материгининг ўртасида жойлашган Марказий Осиё
ўзига хос аҳамиятга эга. Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон,
Қирғизистон ва Тожикистон мамлакатларини ўз ичига олган мазкур
ҳудудда етакчи глобал давлатларнинг ўзаро рақобатли манфаатлари
Do'stlaringiz bilan baham: |