Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
106 
Биринчидан, минтақа географик жойлашув нуқтаи назаридан, 
тарихий “Буюк Ипак йўли” ҳамда Ҳиндистондан шимолий ўлкалар 
– Россия ва Европага ўтадиган савдо йўли кесишган жойда, 
стратегик жиҳатдан қулай минтақада жойлашган.
Иккинчидан, Марказий Осиё ўзининг бой табиий бойликлари 
билан қадим замонлардан буён кўплаб ҳукмдорлар эътиборини ўзига 
тортиб келган бўлиб, ўша замонлардаги йирик давлатларнинг 
геосиёсий манфаатлари доирасидан ўрин олган эди. Бу эса ўз 
навбатида, йирик давлатларнинг Марказий Осиёни геосиёсий 
манфаатлари доирасига киришини эълон қилиб, минтақада фаол 
ҳаракатлар олиб боришга ундаган. Ҳудуд материкнинг қоқ юрагида 
жойлашган. 
Чунончи, 
Николас 
Спайкменнинг 
геосиёсий 
қарашларига кўра, ким Евросиёни назорат қилса, у жаҳон тақдирини 
ҳал қилади. Бу каби ёндашувлар, табиийки, ўлкага бўлган 
қизиқишни доимо ошириб келган. 
Ҳозирги вақтда тизимли мулоқот, барча томонларнинг 
манфаатларини инобатга олиш ва оқилона муроса асосида ўзаро 
манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари Марказий 
Осиёнинг барча мамлакатлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда 
[144]. Бу борада, айниқса, минтақанинг марказида жойлашган 
Ўзбекистон алоҳида аҳамият касб этмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси – тобора ривожланиб бораётган 
мустақил давлат. Унинг микрогеографик ўрни минтақадаги барча 
мамлакатлар билан чегарадошлиги натижасида қулайлик касб этади. 
Бинобарин, Ўзбекистоннинг ҳудудий макон хусусиятлари, унинг 
географик ўрни ички ва ташқи сиёсатни танлаш ҳамда амалга 
оширишда катта аҳамиятга эга. Мамлакат бугунги кунда қўшни 
давлатлар ўртасида боғловчи ҳалқа вазифасини ўтайди. Буларнинг 
барчаси республиканинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви
чет эл инвестицияларини жалб қилиш мамлакатни давлатлар 
ўртасида ўзаро фойдали ҳамкорликнинг, товарлар ва капитал 
транзитининг ўзига хос минтақавий марказига айлантиради [145]. 
Ўз атрофидаги тўрт ядровий давлат: Россия, Хитой Халқ



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling