Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
108 
онлайн келишувларни амалга ошириш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш 
ишлари баробарида кўплаб давлатлар билан ўзаро алоқалар янада 
мустаҳкамланди. 
Ўзбекистон асосий эътиборини минтақа яхлитлигини 
таъминлаш, қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва 
халқаро муносабатларни жадаллаштириш орқали иқтисодий-
ижтимоий вазиятни янада такомиллаштиришга қаратмоқда. Шу 
ўринда, 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг: “Биз 
қўшниларимиз билан сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш, 
чегараларни белгилаш, ўтиш пунктларини очиш, транспорт 
қатновини қайта тиклаш ва кенгайтириш каби кўплаб нозик 
масалаларнинг ечимини топдик” деган сўзларини келтириш 
мақсадга мувофиқ бўлади [60]. Хусусан, Ўзбекистон-Қирғизистон 
ўртасидаги эксклав, анклав ва бошқа муаммоли чегара ҳудудлари, 
Тожикистон билан охирига етказилмаган делимитация ишлари 
ижобий тарзда ҳал этилмоқда. 
Чунончи, мамлакат Президенти Ш.М.Мирзиёев 2018 йилда 18 
та давлатлараро расмий ташрифлар амалга оширди ва, бу орқали, 52 
миллиард долларлик 1080 та лойиҳа бўйича келишувларга эришилди 
[147].
 
2015 йилда Ўзбекистоннинг чегарадош 
мамлакатлар билан ташқи савдо 
айланмаси
 
2020 йилда Ўзбекистоннинг чегарадош 
мамлакатлар билан ташқи савдо 
айланмаси 
28-расм. Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ташқи савдо айланмаси
(2015-2020 йиллар) 


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
109 
Савдо-иқтисодий 
алоқалар 
ҳам 
сезиларли 
даражада 
фаоллашди. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 
товар айланмаси бир неча баробар ортди. Ҳамкорликнинг ўсиб 
бораётган суръатларидан минтақадаги барча мамлакатлар реал 
фойда олмоқда. Чунончи, Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар 
билан умумий ташқи савдо айланмаси 2015 йилда 3 765,4 млн 
долларни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда 5 727,6 млн 
долларга етди ёки кейинги 5 йилда 152,1 фоизга ўсди [148]. 
Жумладан, 2015 йилда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари 
билан ташқи савдо айланмасининг 7/10 қисми Қозоғистонга тўғри 
келган. Кейинги йилларда минтақадаги интеграция жараёнларининг 
жадаллашуви натижасида бошқа черагадош давлатлар билан ташқи 
иқтисодий алоқалар динамик тарзда ортди. Хусусан, делимитация-
демаркация, транзит йўллардан фойдаланиш муаммоси ва сув 
ресурслардан фойдаланиш каби муаммолар сабаб Ўзбекистон билан 
муносабатлари суст бўлган Қирғизистон билан савдо ҳажми 136,0 
млн доллардан 903,2 млн долларга (6,6 баробар), Тожистон билан 
167,3 млн доллардан 501,9 млн долларга (3,0 баробар) ортди (6-
илова). Ўзаро ҳамкорликнинг кучайтирилиши натижасида 
Афғонистон билан ҳам алоқалар анчайин жадаллашди (28-расм). 

Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling