Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
107 
Республикаси, Ҳиндистон ва Покистон билан шундай ташқи 
сиёсатни йўлга қўйганки, уларнинг бирортасига ён босиш ёки яқин 
ҳарбий ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсатни олиб бормайди. 
Ўзбекистон Республикаси суверен давлат сифатида дунёдаги ҳар 
бир мамлакат билан тенг ҳуқуқли яқин қўшничилик, сиёсий, 
иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик 
сиёсатини олиб бораётганлиги туфайли ҳам мамлакатда устувор 
барқарор вазият вужудга келди ва Ўзбекистон ўзи танлаган йўлдан 
собитқадамлик билан ривожланиб бормоқда.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон раҳбарияти 2012 йил 10 
сентябрда минтақадаги барқарор вазиятни сақлаб қолиш йўлида 
қуйидаги асосий жиҳатлардан иборат бўлган Ўзбекистон 
Республикасининг Ташқи сиёсий фаолият концепциясини қабул 
қилган бўлиб, унда мамлакат ташқи сиёсатининг асосий жиҳатлари 
акс эттирилган [146]. Жумладан: 
1. Ўзбекистон мамлакатдаги миллий манфаатларга зид 
келмаслик шарти билан иттифоқлар ва халқаро ташкилотларда 
иштирок этиш ҳуқуқини ўзида қолдиради. 
2. Ўзбекистон турли ҳарбий блокларда иштирок этмайди ва 
ташкилот ҳарбийлаштирилган тақдирда ундан чиқиб кетиш 
ҳуқуқига эга. 
3. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳар қандай харбий 
базалар ёки обьектларни жойлаштирмайди. 
4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари чет элдаги 
ҳарбий операцияларда иштирок этмайди. 
2020 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 
Ташқи ишлар вазирлигининг устувор ва долзарб вазифаларидан 
бири сифатида «Ташқи сиёсий фаолият концепция»сини янада 
такомиллаштириб, унинг янги таҳририни ишлаб чиқишни белгилаб 
берди [178].
2019 йилдан жаҳонда содир бўлган COVID-19 пандемияси 
халқаро расмий давлат ташрифлари учун тўсиқ бўлган бўлсада, 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling