Режа: Ташқи иқтисодий фаолият ва миллий манфаатларга таҳдидлар
Download 38.06 Kb.
|
1 2
Bog'liq11 МАВЗУ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК ВА МАМЛАКАТ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Хорижий инвеститсияларни жалб этиш билан боғлиқ хавфсизлик ва мамлакатнинг рақобатбардошлиги.
- 2. Хорижий инвеститсияларни жалб этиш билан боғлиқ хавфсизлик ва мамлакатнинг рақобатбардошлиги
11-МАВЗУ. ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК ВА МАМЛАКАТ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАъМИНЛАШ Режа: 1. Ташқи иқтисодий фаолият ва миллий манфаатларга таҳдидлар. 2. Хорижий инвеститсияларни жалб этиш билан боғлиқ хавфсизлик ва мамлакатнинг рақобатбардошлиги. 3. Халқаро иқтисодий ташкилотларда миллий манфаатларни ҳимоялаш ва иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлаш йўллари. 1. Ташқи иқтисодий фаолият ва миллий манфаатларга таҳдидлар Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида халқаро меҳнат тақсимотида фаол қатнашиш, фан-техника соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш йўли билангина ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эришиш мумкин.Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда жаҳон иқтисодий тизимидаги рақобатнинг кучайиши, ўзаро ҳисоб-китоб ва транспорт алоқаларининг мураккаблашуви, керакли тажрибанинг камлиги, юқори малакали мутахассис кадрларнинг етишмаслигига алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги асосий вазифа чет мамлакатлар билан савдо, илм-фан, техника, таълим, инвеститсия каби соҳаларда ўзаро манфаатли иқтисодий муносабатларни таъминлаш орқали мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдан иборат. Жаҳон хўжалик тизимига интегратсиялашув шароитида мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлгини таъминлаш учун қуйидагиларни амалгам ошириш лоим бўлади: - експортнинг оптимал таркибини шакллантириш. Унинг таркибида тайёр юқори технологик, илмталаб маҳсулотлар ва юқори сифатли хизматларнинг улушини кескин ошириш чора-тадбирларини кўриш лозим бўлади; - мамлакатнинг мавжуд рақобат устунлиги имкониятларидан фойдаланиб, миллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини экспорт қилишнинг янги, истиқболли бозорларини ўзлаштириш, уларда муваффақият қозониш учун халқаро маркетинг стратегияларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш кооператсияси, инженеринг, лизингни ривожлантириш; - чет эл мамлакатлари, уларнинг савдо-иқтисодий ташкилотлари, уюшма ва иттифоқлари билан ўзаро муносабатларда қулай имтиёзли савдо тартибларига эришиш; - мамлакат корхоналарига экспорт ва импорт қилувчи сифатида халқаро замонавий машина, техника ва технологиялар, асбоб-ускуналар, ахборот ва cапитал бозорларига чиқишлари, транспорт коммуникатсияларидан фойдаланишлари учун шароитлар яратишга кўмаклашиш; - кредитор мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар ҳамда қарздор давлатлар билан бўладиган ўзаро валюта молиявий муаммоларни тартибга солиш. Ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда белгиланган ҳуқуқий меъёр ва нормалар асос бўлиб хизмат қилади. Бу нормалар, ўз навбатида, товар ва хизматлар, интеллектуал меҳгнат натижалари, шунингдек, жисмоний ҳамда ҳуқуқий шахсларнинг мамлакатлараро ҳаракат йўналишлари, шакллари, усуллари, шартларини белгилаб беради. Иқтисодий тартибга солиш усуллари божхона пошлина (тўлов)лари, йиғимлари, қўшилга қиймат солиғи, аксизларидан иборат. Ҳуқуқий-маъмурий усуллар литсензиялаш, квоталаш, товар сифатини сертификатсиялаш, айрим товарлар экспорти ва импортига давлат монополиясини ўрнатиш, шунингдек, божхона чегаралари орқали товарлар, капиталлар ва хизматларнинг ўтиб туриши билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-техник чора-тадбирларни ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлигига таҳдидларни белгиловчи омиллар мониторинги. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш механизми- нинг энг муҳим элементлари иқтисодий хавфсизликка таҳдидларни белгиловчи омилларни мониторинг қилиш ва прогнозлашдир. Мониторинг иқтисодиёт хавфсизлиги кўрсаткичларининг ўзгаришини кузатишларнинг тезкор ахборот-таҳлилий тизими бўлиб жиддий тармоқлараро номутаносибликлар мавжуд бўлган ва ресурслар, (аввало, молиявий ресурслар) ниҳоятда тақчил, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар жуда ўзгарувчан ва беқарор бўлган шароитдаги иқтисодиётнинг ўтиш ҳолати учун катта аҳамиятга эга. Бу ҳол статистик кузатиш обектларини қамраб олишнинг комплекслилиги, чуқурлиги ва шакллари, ахборотнинг сифати ва тезкорлиги борасида давлат статистикасига қўйиладиган талабларнинг кучайиб боришини белгилаб беради. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлиги нуқтаи назаридан иқтисодиёт ва жамиятни холисона ва ҳар томонлама мониторинг қилиш иқтисодий хавфсизлик индикаторларининг аниқ миқдор қийматларини таҳлил қилиш асосида амалга оширилиши керак. Агар иқтисодий хавфсизлик тавсифи тарафларнинг бир-бирига зид келмаслигини ўз ичига олса, иқтисодий хавфсизликнинг тобора аниқроқ тоифалари унинг зиддиятли моҳиятидан келиб чиқиши керак. Иқтисодий хавфсизликнинг зиддиятли хусусияти тўғрисида дастлабки таърифлар муаммони ўрганишнинг муҳим босқичи эканини тушуниш муҳимдир. 69 Шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий манфаатларига бўладиган ички ва ташқи таҳдидларни белгиловчи омилларни мониторинг қилиш учун ташкилий-ахборот базасини яратиш биринчи навбатдаги вазифа ҳисобланади. 2. Хорижий инвеститсияларни жалб этиш билан боғлиқ хавфсизлик ва мамлакатнинг рақобатбардошлиги Миллий иқтисодиётга хорижий инвеститсияларни жакб этиш муҳим аҳамият касб этади. Хорижий капиталнинг кириб келиши Ўзбекистон иқтисодиётида таркибий қайта қуриш, истиқболли, замонавий тармоқларни вужудга келтириш, ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш, ички бозорни товарлар ва хизматлар билан тўлдириш, товарларни экспорт қилишнинг янги 69 Определение сущности экономической безопасности в. и. Лячин, А. И. Смирнов бозорларини, хўжалик субектларини бошқаришни замонавий менежмент асосида қайта ташкил этиш ва такомиллаштиришга, янги ишчи ўринларини яратишга имкон беради. Капитал киритувчи хорижий инвесторнинг инвеститсиялардан кутилаётган даромади cапитал эвазига олиш мумкин бўлган фоиз ставкасидан юқори даражада бўлиши керак. Иқтисодий хавфсизликка хорижий инвеститсиялар, ташқи иқтисодий алоқалар, хамкорликлар бевосита таъсир кўрсатади.70 Айни пайтда, жаҳон амалиётида хорижий инвеститсияларни жалб этиш ва уларни иқтисодиётнинг истиқболли ва юқори технологияларга асосланган тармоқларига жойлаштириш механизмларини оптималлаштириш, инвеститсия лойиҳаларини умуммиллий ва минтақавий даражада венчурли молиялаштириш амалиётини ривожлантириш, инвеститсия муҳити жозибадорлигини ошириш ва инвеститсия фаолиятини молиявий бошқариш воситаларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш, шунингдек, инвеститсия фаолияти самарадор- лигини баҳолаш услубияти ва мазкур йўналишда риск-менежмент тизимини такомиллаштириш масалалари борасида илмий тадқиқотларни олиб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда. Инвеститсион хавфсизлик - давлат органларининг амалдаги қонунчилик базаси доирасида давлат томонидан амалга оширилаётган инвеститсион жараёнларга бевосита таъсир кўрсатиш қобилиятидир ва у миллий иқтисодий тизимнинг рақобатбардошлигини ва барқарор ўсишини белгилайди.71 Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда фаолият юритувчи умуммиллий ва минтақавий венчур компаниялари фаолияти ва уларни ривожлантириш стратегиялари таҳлили венчурли инвеститсиялаш бугунги кунда юқори технологияларга асосланган инвеститсия лойиҳаларини молиялаштиришнинг асосий манбаи эканлиги аниқланди. Бунда венчур компаниялари капитали ривожланаётган мамлакатларда асосан давлат ва 70 Общая теория национальной безопасности: Учебник / Под общ. ред. А.А. Прохожева. - М.: Изд-во РАГС, 2002. — 320 с 71 Сенчагов В.К. Экономическая безопасность: геополитика, глобализация, самосохранение и развитие (книга четвертая) Институт экономики РАН. - М.: ЗАО «Финста- тинформ», 2002. - 128 с. маҳаллий бюджет маблағлари (50 фоиздан юқори қисми) ва хусусий инвесторлар маблағлари ҳисобига шакллантирилади. Ўзбекистонда йирик инвеститсия лойиҳаларини амалга ошириш, юқори технологияли ишлаб чиқариш обектларини барпо этиш мақсадида иқтисодиёт- ни жадал ривожлантириш ва хорижий инвеститсияларни жалб этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.Шу билан бирга мазкур соҳадаги фаолият самарадорлиги, аввало, мавжуд ресурслардан етарли даражада самарали фойдаланмаслик, инвеститсия дастурларига киритилган лойиҳаларнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва рентабеллиги масалаларининг чуқур тадқиқ этилмаганлиги каби муаммолар мавжуд. Қайд этилган масалалар мамлакатнинг инвеститсион жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникатсия ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвеститсия сиёсатини олиб бориш инвеститсия муҳитини такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвеститсияларни фаол жалб этиш»72 каби вазифалар белгилаб берилди. Чунки, инвеститсияларнинг муҳим манбаи ҳисобланган «Хорижий инвеститсияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри хорижий инвеститсияларни жалб этиш бўйича ишлар қандай аҳволда экани танқидий таҳлилни талаб этади. Бундай инвеститсияларнинг улуши 30 фоизга тушиб қолган»73 эди. Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётга хорижий инвеститсияларнинг кириб келиши учун қулай шароитлар яратилган. Мавжуд қонунчиликка биноан хорижий инвесторлар ўз инвеститсияларини республика ҳудудида қуйидаги йўллар билан амалга ошириш имкониятига эга: - давлат мулкини хусусийлаштириш орқали янгидан ташкил этилаётган корхоналар, банклар ва бошқа ташкилотларда ўз улушини қўйиши, яъни қўшма корхона ташкил этиш ёки бутунлай корхонани сотиб олиш; - мулкни, аксияларни ва бошқа қимматли қоғозларни харид этиш; - мустақил ёки миллий хўжалик субектлари иштирокида хусусийлаштирилаётган давлат обкектларига мулкий ҳуқуқни сотиб олиш, яъни табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини харид қилиш. Шуни айтиш жоизки, миллий иқтисодиётга хорижий инвеститсияларни жалб этиш билан бир қаторда, ушбу жараёнларда юзага келадиган таҳдидларнинг олдини олиш, иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш лозим бўлади. Чунки хорижий инвесторлар томонидан инсофсиз хатти- ҳаракатлар содир этилиши мумкин. Инвеститсия завфсизлиги ҳар қандай давлатнинг умумий иқтисодий хавфсизлигининг муҳим қисмидир. Маҳаллий ва хорижий инвеститсияларнинг ижобий динамикаси иқтисодиётни барқарор ва босқичма-босқич ривожлантириши мумкин.74 Мамлакат корхоналарининг саноат маҳсулотига талабни ошириш учун ушбу жараёнда давлатнинг асосий ўрин эгаллашидан келиб чиқиш зарур. Давлат аввало имтиёзлар, субсидиялар бериш, солиқларни камайтириш кабилар орқали мамлакат ускуналари ва технологияларига талабнинг ортиши учун шароит яратиши лозим. Бу борада хорижий мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш зарур. Масалан, Буюк Британияда инвеститсия лойиҳаларини амалга оширишлари учун корхоналарга давлат кафолатлари бериладиган ўнга яқин дастурлар мавжуд. Республикамизда инвеститсия фаолиятида қуйидаги муаммолар ҳам мавжудлигини таъкидлаш зарур: ЯИМга нисбатан инвеститсиялар салмоғининг халқаро белгиланган меъёрларга нисбатан пастлиги; Мамлакат ҳудудларининг инвеститсион жозибадорлиги ва фаоллиги талаб даражасида эмаслиги; 74 Россия в цифрах. 2008: Крат. стат сб. Росстат. М.: 2008. - 457 с. Инвеститсия фаолиятини молиялаштиришнинг бозор механизмларининг тўлиқ жорий этилмаганлиги; Мамлакат ҳудудларида самарали инвеститсия сиёсатининг олиб борилмаслиги ва ҳоказо. Инвеститсия фаолиятини молиявий бошқаришнинг амалдаги ҳолатига баҳо беришда дастлаб инвеститсияларни молиялаштириш манбалари таркиби ва динамикаси таҳлилига эътибор қаратсак, инвеститсия фаолиятининг асосий воситаси сифатида корхоналарнинг хусусий маблағлари ва аҳоли ихтиёрида молиявий ресурсларни эътироф этиш мумкин. Хорижий давлатлар тажрибаси ва иқтисодиётимизнинг миллий хусусиятидан келиб чиқиб, инноватсион ва илмий сиғимли инвеститсия лойиҳалари, айниқса, стартапларни молиялаштириш учун венчур фондларини тузилмоқда. Ҳудудларда венчур фондларини маҳаллий ҳокимият органлари, тижорат банклари, инвесторлар ва аҳоли маблағлари ҳисобидан шакллантирилади. Ушбу фондлар молиявий ресурсларидан ҳудудлар инвеститсия салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш лозим. Шунингдек, республикамизда венчурли молиялаштиришга талаб юқори бўлиб, ушбу рискли инвеститсиялаш усули ривожланмаганлиги туфайли мазкур муаммони ижобий ҳал этиш учун хорижий венчур фондларини фаол жалб этиш зарур. Download 38.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling