Режа: Ташқи иқтисодий фаолият ва миллий манфаатларга таҳдидлар
Халқаро иқтисодий ташкилотларда миллий манфаатларни ҳимоялаш ва иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлаш йўллари
Download 38.06 Kb.
|
1 2
Bog'liq11 МАВЗУ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК ВА МАМЛАКАТ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ
3. Халқаро иқтисодий ташкилотларда миллий манфаатларни ҳимоялаш ва иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлаш йўллари
Мамлакатимизда очиқ иқтисодиётнинг шаклланиши ва унинг ривожланиш истиқболлари устувор даражада жаҳон хўжалиги тизимига кириб боришига боғлиқдир. Жаҳон хуфиёна иқтисодиётида банк ва корпоратив соҳалардаги молия-вий иқтисодий жиноятлар, наркобизнес, фоҳишалик, «тирик товар билан» савдо қилиш, порнобизнес, ноқонуний қурол савдоси, «ифлос пулларни ювиш», коррупсия етакчилик қилади. Масалан, ХХ аср охирида халқаро ҳамжамият «глобал муаммо» деб атаган коррупсиядек мураккаб ва жиддий муаммо халқаро учрашувларда муҳокама мавзуини ташкил қилди. иқтисодив ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни ванада эркинлаштириш, шу жумладан, ташқи иқтисодив фаоливатни эркинлаштириш ривожланиш стратегиясини шакллантириш, халқаро маркетингни йўлга қўвиш ташқи иқтисодив фаоливатни, шу жумладан, халқаро савдони тартибга солиш ва қўллаб қуwатлаш халқаро савдони молиялаштириш ва инфратузилмани шакллантириш малакали кадрларни таwорлаш 15.1-расм. Мамлакатимизни халқаро савдо тизимига интегратсиялшувининг шарт-шароитларини яратиш 75 Халқаро иқтисодий хавфсизликка миллий-давлат манфаатлари-нинг амалга оширилишида изчилликни, хўжалик юритувчи субект-ларнинг барқарор фаолиятини, аҳолининг ҳаёти ва фаолияти учун нормал шароитни сақлаш қобилияти сифатида қараш лозим. Миллий иқтисодий хавфсизлик хавф-хатар ҳамда иқтисодий манфаатларга бўладиган таҳдидларга қаршилик кўрсатиш тизимини яратиш борасидаги ҳаракатлар мажмуидир. Ҳозирги даврда Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида дунёдаги 150 дан ортиқ давлат тан олди. Ўзбекистон халқаро иқтисодий ташкилотларда фаол иштирок эта бошлади. Жумладан, Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқтисодий муассасалари, Жаҳон Банки, Халқаро Валюта Фонди, Халқаро Меҳнат Ташкилоти, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки каби халқаро молиявий-иқтисодий ташкилотларга аъзо бўлганлиги қувонарли ҳолдир. 75Абулқосимов Х.П. Иқтисодий хавфсизлик. Т.: Академия, 2006, 111 - б. 169 Шунингдек, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиб кирди ва мазкур ташкилот доирасида дунё денгиз портлари, мамлакатлараро транспорт тармоқлари, жаҳон товар ва cапитал бозорларига чиқиш имкониятини берадиган халқаро йўлларни қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол қатнашмоқда. Иқтисодиёт бир қатор ҳолларда нафақат миллий, балки халқаро хусусиятга ҳам эга бўлганлиги сабабли (коррупсия, пулларни «ювиш», терроризмни молиялаштириш каби ҳолларда), мазкур ҳодисаларга қарши курашнинг халқаро ҳуқуқий асосларини ташкил этувчи бир қатор ҳужжатларга эътибор қаратиш лозим. Уларга, биринчи навбатда, БМТнинг қуйидаги ҳужжатлари киради: - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноят- чиликка қарши 2000- йил 15- ноябр конвенсияси; - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупсияга қарши 2003- йил 31- октябр конвенсияси; - Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги 1999- йил 9- декабр халқаро конвенсияси. Европа Кенгаши ва эвропа Иттифоқининг ҳужжатларига қуйидагилар киради: - Европа Кенгашининг Коррупсияга қарши жиноий жавобгарлик тўғри-сидаги конвенсияси (Страсбург, 1999- йил 27- январ); - Пулларни «ювиш»га қарши Париж декларатсияси (Европа Иттифоқи-нинг пулларни «ювиш»га қарши кураш бўйича парламент конференсиясининг Якуний декларатсияси, 2002- йил 8- феврал). Муаммонинг бутун дунёда долзарблигини англаш коррупсияга қарши курашишнинг халқаро тизими яратилишига туртки берди. Ушбу соҳада халқаро-ҳуқуқий механизмнинг шаклланиши корруп-сия-га қарши курашнинг аниқ муаммолари бўйича актлардан, давлат ва жамият ҳаётининг айрим соҳаларида коррупсияга қарши курашнинг асосий восита ва вазифалардан тортиб то БМТнинг Коррупсияга қарши кураш бўйича универсал конвенсия-сигача (2003- йил 31- октябр) бир қанча босқичларни босиб ўтди. МДҲ ҳужжатлари орасида «Коррупсияга қарши сиёсатга доир қонун-чи-лик асослари тўғрисида»ги модел қонунини таъкидлаб ўтиш лозим (2003- йил 15- ноябрда МДҲ ПАнинг ХХИИ ялпи мажлисида қабул қилинган). Ноқонуний даромадларни легаллаштириш (ошкоралаштириш)га қарши кураш чораларини амалга ошириш учун пулларни «ювиш» муаммолари бўйича махсус молиявий комиссия (ФАТФ) ташкил этилган эди. Унинг таркиби-га эвропа, Шимолий Америка ва Осиёнинг асосий молиявий марказлари вакиллари кирган. Ушбу ҳукуматлараро ташкилот 1990- йилда «Пулларни ювиш муаммолари бўйича қирқта тавсия»ни тайёрлаб, жаҳон жамоатчи-ли-гига таклиф этган. 1996- йилда бу тавсиялар ўтган йиллар мобайнида тўпланган тажрибани ҳамда пулларни «ювиш» соҳасида юз берган ўзгариш-ларни ҳисобга олиш учун қайта кўриб чиқилди. 2002- йилда ФАТФнинг тавсиялари терроризмни молиялаштиришга боғлиқ оператсияларни аниқлаш билан шуғулланувчи молиявий муассасалар учун қабул қилинди. Барқарор иқтисодий ўсиш ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда жаҳон хўжалик тизимида мамлакатнинг рақобатбардошлигини ошириш учун қйидаги макроиқтисодий шарт-шароиртлар яратилиши лозим бўлади: С йиллик инфлятсия даражасини 3-4 фоизга тушириш; С иқтисодиётдаги солиқ юкини янада пасайтиришга эришиш; С миллий валюта барқарорлигини таъминлаш; С банк тизими ва иқтисодий фаолиятни эркинлаштиришни давом эттириш; С мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни янада чуқурлаштириш асосида иқтисодиётда давлат улушини 15-18 фоизгача камайтириш, хусусийлаштирилган корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишга эришиш; С кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш асосида уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 60фоизга етказиш; С эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш, бозор инфратузилмасини жадал ривожлантириш; С давлатнинг иқтисодиётга аралашувини камайтириб боориш орқали иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор ва давлат механизмларини уйғунлаштириш; С интитутсионал ислоҳотларни амалга ошириш орқали иқтисодиётни маъмурий асосда бошқаришдан воз кечиб, уни иқтисодий восита ва дастаклар орқали тартибга солиш механизмини шакллантириш; С миллий иқтисодиётнинг жаҳон хўжалик тизимида мустаҳкам ўрин тутишига эришиш, миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини ошириш; С мамлакат экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш. Жаҳон тараққиётига халқаро муносабатлар тизимининг жадал ўзгариши хосдир. Унда икки тамойил кўзга ташланади: 1) иқтисодий, сиёсий, илмий-техникавий, экологик ва ахборот омиллари асосида халқаро жараёнларни кўп томонлама бошқариш механизмларини такомиллаштириш жараёнида кўплаб давлатлар ва уларнинг интегратсиявий бирлашмалари иқтисодий ва сиёсий позитсияларининг мустаҳкамланиши; 2) халқаро ҳамжамиятда АҚШ етакчилигидаги ривожланган мамлакат-ларнинг устунлик қилишига асосланган тузилмаси яратилиши; 3) халқаро муносабатларнинг ривожланиши табиий, технологик ва ахборот ресурсларидан фойдаланишда, иқтисодий афзалликларни таъминлаш, товар-ларни сотиш ва капитални киритиш бозорлари учун кураш рақобат билан кечмоқда. Иқтисодий муносабатларнинг глобаллашуви иқтисодий жиноят-чи-лик - капитални ноқонуний олиб чиқиш ва «ҳалоллаш», солиқ ва бож мани-пу- лясиялари, наркотик моддалар ва қурол-яроғни қонунга хилоф тарзда муомалага чиқариш учун шароит яратади. Бугунги жиноий вазият миқёси бўйича ҳам, давлатнинг фаолият кўрсатиши ва хавфсизлигига таҳдид солиш даражаси бўйича ҳам сифат жиҳатдан янгича ҳодиса. Бу коррупсия, жиноий қатламлар ва давлат аппарати-нинг бирлашиб кетиши, трансмиллий жиноятчилик, терроризм ва наркобизнесни ўз ичига оладиган ҳодисадир. Халқаро иқтисодий хавфсизлик мамлакатлараро иқтисодий муносабат-ларни акс эттирувчи ҳамда миллий хавфсизликнинг таркибий қисми ҳисобланувчи мураккаб иқтисодий категория сифатида қаралади Шу жиҳатдан ҳам миллий иқтисодиётнинг мустақиллиги, барқарорлиги, доимий янгиланиш ва ўзини такомиллаштириб боришга инти-ли-шини таъминловчи шарт- шароитлар ва омиллар мажмуи сифатида эътироф этилади. Давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахслари ва давлат хизматчи-ларининг иш ҳақи давлатга энг малакали мутахассисларга эга бўлиш учун курашда иқтисодиётнинг хусусий сектори билан рақобат қилишга имкон бериши керак. Амалдор меҳнатига юқори даражада ҳақ тўланса, у ишини йўқотиш хавфи билан боғлиқ муқобил харажатлар хизмат мавқеидаги ғайриқонуний фойдаланиш орқали оладиган фойдасидан ортиқ бўлади. Яъни «бизнес»нинг ушбу тури салбий фойда келтириб, ўзининг жозибадорлигини йўқотган бўлар эди. Аммо кўпчилик коррупсияни энг қуйи даражага етказиш учун амалдорлар иш ҳақини анча оширишга тўғри келади, деб ҳисоблайдилар. Бошқача айтганда, коррупсияга қарши курашнинг фақат шу йўлидан фойдаланадиган бўлса, бу мамлакат бюджетига қимматига тушиши ва қўйилган мақсадга эришилмаслиги мумкин. Ҳатто иш ҳақи юқори бўлган тақдирда ҳам, барча амалдорлар коррупсия эвазига уни кўпайтиришдан воз кечмаган ҳоллар мавжуд. Cонтрол Рискс Гроуп консалтинг фирмасининг хабар беришича, халқаро компанияларнинг деярли ярми рақобатчилари пора бериш ёрдамида уларнинг бизнесини синдирганлиги туфайли охирги беш йил ичида бошқа мамлакатларга инвеститсия киритишдан воз кечишларига тўғри келган. Коррупсиянинг юқори даражадалиги инвесторларга солинадиган қўшимча солиққа тенглаштирилади. БМТнинг ҳуқуқий маслаҳатчиси Ханс Корелл коррупсия - универсал ҳодиса, аммо у ривожланаётган мамлакатлар учун айниқса, ҳалокатлидир, деб ҳисоблайди: «Коррупсия ҳуқуқий жамият қуриш, инвеститсияларни жалб қилиш ва аҳолининг, айниқса, унинг камбағал қатлам-ларининг фаровонлигини ошириш борасида барча ҳаракатларини йўққа чиқаради». «Транспаренcй Интернатионал» фирмасининг собиқ бош директори Питер Айген фикрича, «одамлар ушбу муаммонинг қанчалик муҳимлиги ва унга қарши кураш қанчалик қийинлигини тушуна бошладилар. Халқаро аксилкоррупсиявий коалитсияга ўхшаш нимадир пайдо бўлди». Шу билан бирга, конвенсия қабул қилинишининг умуман коррупсияга қарши кураш учун катта аҳамиятга эгалигини таъкидлаган бир қатор қашшоқ мамлакатлар вакиллари ҳар ҳолда Конвенсияда назарда тутилган мақсад-лардан бири бўлган аввалги давлат бошлиқлари хорижга олиб чиқиб кетган пул маблағларини қайтариш мумкинлигига шубҳа билдирмоқдалар. Шунчалик кўп юридик тўсиқлар мавжудки, қашшоқ мамлакатларда уларни энгиш учун маблағлари етмайди. Айни вақтда конвенсия қабул қилинганлиги сабабли мансабдор шахслар, биринчи навбатда, коррупсия кенг ёйилган мамлакатларнинг мансабдор шахсларига таъсир кўрсатишининг янги сиёсий дастаги пайдо бўлаётганлигини тан олмаслик мумкин эмас. Эндиликда жаҳон жамоатчилигининг фикрини бирлаштириш ва ҳаракатларни дунёнинг бундай мамлакатлари ҳукуматларига қарши мувофиқлаштириш мумкин бўлади. Уларнинг олдиларида фақат битта йўл - коррупсияга қарши курашни иложи борича кучайтириш йўли турибди. Шу жиҳатдан қараганда Хитойнинг «Женмин Жибао» газетасида билдирган фикр эътиборга лойиқ. Унда мамлакат БМТнинг коррупсияга қарши конвенсиясини имзолагани ҳақида хабар эълон қилинган бўлиб, одил судлов органларида ишлаётган коррупсионерларга қарши курашда эришилган катта ютуқлар ҳақида маълумотлар келтирилган. Энди кўп давлатлар, биринчи навбатда, Конвенсияни имзола-ган, ратификатсия қилган давлатлар халқаро ҳамжамият олдида корруп-сия билан боғлиқ вазият ҳақида ошкора ҳисобот беришига тўғри келади. БМТ Бош котибининг коррупсияга қарши конвенсиянинг имзоланишига бағишланган юқори даражадаги сиёсий конференсия очилиши муносабати билан юборган мактубида айтилишича, коррупсия кўпчилик мамлакатларда қашшоқликнинг чуқурлаштиришга олиб келадиган ва ҳаммамизга дахлдор бўлган ва кутилмаган оқибатларга олиб келадиган офат. Ушбу Конвенсия-нинг имзоланиши бу зулмга қарши курашимизда эришилган йирик ғалаба-дир. Ҳар йили бу кун БМТнинг коррупсияга қарши курашга бағишланган куни сифатида нишонланади. Конвенсияда коррупсия-ни йўқ қилиш учун давлатларнинг ўзлари масъул эканлиги аниқ белгиланган. Конвенсияда уларга барча мамлакатлар ўзларининг давлат бошқаруви режимларини ва коррупсияга қарши кураш соҳасидаги институтларини мустаҳкамлашларда фойдаланишлари мумкин бўлган кенг қамровли стандартлар пакети таклиф қилинган. Унга кўра, ҳукуматлар ўзларининг тасарруфида (юрисдиксия-сида) бўлиб қолган ва коррупсия йўли билан қонунга хилоф тарзда олинган маблағ-ларни улар ўғирланган мамлакатларга қайтаришга мажбурдирлар. Ушбу қоида жиддий ғалабадир. У коррупсиялашган элитаси янги ҳукуматлар ўз мамлакатларига етказилган ижтимоий-иқтисодий зарарни тиклаш учун ниҳоятда муҳтож бўлган миллиардлаб долларни ғайриқонуний равишда ўзлаштирган кўплаб ривожла-наётган мамлакатлар олдида турган долзарб муаммоларни ҳал қилишга имкон беради. БМТннг собиқ бош котиби Кофи Анан барча мамлакатларни ушбу Конвенсияни тезроқ ратификатсия қилишга чақирган эди. Чунки унинг ҳар томонлама бажарилиши камбағаллар ва ҳимояланмаганлар учун коррупсия-лашган амалдорларнинг ва ўз манфаатлари йўлида ҳар қандай воситалардан қайтмайдиган чайқовчиларнинг очкўзли-гидан ҳимояни таъминлашга ёрдам беради. У бугунги жадал ўзгараётган дунёда камбағаллар янада қашшоқлаш-маслигига ёрдам беради ва ривожланиш соҳасидаги муҳим тўсиқларни бартараф этиб, бу Минг йиллик декларатсиясида қўйилган мақсадларга эришиш ва бутун дунёдаги миллионлаб одамларнинг ҳаётини яхшилашга ёрдам бериши мумкин. Download 38.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling