Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
103
Республикаси ўртасида 2017 йил 6 октябрда имзоланган чегара
ҳудудида ишонч чоралари бўйича Битим қоидаларига мувофиқ ҳал
қилиш тўғрисида келишувга эришилди [140].
Қолаверса, анклавга эътибор янада оширилиб, 2020 йил 8
августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020-2021
йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4798-
сонли Қарори имзоланди [141].
Қарор Фарғона вилояти Сўх туманининг мавжуд ресурсларидан
самарали фойдаланиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини
модернизациялаш,
ижтимоий
ва
ишлаб
чиқариш
инфратузилмаларини ривожлантириш, саноат салоҳиятини янада
ошириш, қишлоқ хўжалиги, сервис ва хизмат кўрсатиш сифатини
яхшилаш, шунингдек коронавирус пандемияси шароитида аҳоли
бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш ҳисобига туман
аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида қабул
қилинган бўлиб, у билан 2020-2021 йилларда Сўх туманини
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари
дастури ҳам тасдиқланган.
Қуйидагилар Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш йўналишлари этиб белгиланиши катта аҳамият касб
этди:
•
замонавий рақобатбардош саноат маҳсулотларини ишлаб
чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш ва уларни ишлаб
чиқаришни рағбатлантириш, хизматлар соҳасини ривожлантириш,
тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш;
•
қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, соҳада
фойдаланилмаётган ва фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни
ўзлаштириш, ирригация-мелиорация тадбирларини амалга ошириш,
чорвачилик, шу жумладан паррандачилик ва балиқчилик тармоғини
янада ривожлантириш;
•
йўл – транспорт, муҳандислик – коммуникация
инфратузилмасини ривожлантиришга, аҳолининг уй-жой маиший
Do'stlaringiz bilan baham: |