Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
98 
Аҳоли кўп тилли бўлиб, бу унинг субмиллий хусусиятга эга 
эканлиги 
билан 
изоҳланди. Сўхликлар 
тожик, қирғиз, ўзбек 
ва 
рус 
тилларини 
билади. 
Чунки, 
аҳолининг 
миллий 
таркибида тожиклар 
90,5%, ўзбеклар 5,2%, 
қирғизлар 3,1 фоизни 
ташкил қилади [35] 
ҳамда бундай этник 
тузилма 
бошқа 
Марказий Осиё анклавларида учрамайди (25-расм). Ўзбекистонга 
қарашли бўлганлиги учун давлат тили ўзбек, лекин аҳоли этник 
тожиклар бўлганлиги сабабли тожик тилида гаплашилади [125]. 
Туманнинг маҳаллий газетаси “Садои Сўх” ва радио эшиттиришлар 
ҳам тожик тилида юритилади. 
Аҳоли пунктлари. Сўх туманида 19 та аҳоли пунктлари мавжуд. 
Маъмурий маркази Равон шаҳарчаси бўлиб, 39º57ʹ6ʹʹ шимолий 
кенглик ва 71º28ʹ29ʹʹ шарқий узоқликда жойлашган [134]. 
Шунингдек, Ҳушёр, Тул, Дувайрам, Лумбур, Сариқайда, Димарсант, 
Қизилқиёқ каби йирик қишлоқ аҳоли пунктлари ва шаҳарчалар 
мавжуд. Улар, асосан, Сўх дарёсининг ҳавзасида жойлашган. 
Урбанизация даражаси 63,6 фоиз бўлиб, шаҳар аҳолисининг сони 
туман маъмурий маркази ва шаҳарчалар ҳиссасига тўғри келади [35]. 
Туғилиш коэффициенти 22,8 ‰, ўлим коэффициенти 3,6 ‰ ҳамда 
табиий ўсиш 19,2 ‰ га тенг. Айни пайтда, аҳоли зичлиги 1 км
2
ҳудудга 351,4 кишига тўғри келади. Бу аҳоли зичлиги жиҳатдан 
Ўзбекистоннинг ўртача кўрсаткичидан 4 марта, Марказий Осиё 
минтақасиникидан қарийб 17 марта юқори ҳисобланади. Аҳолининг 
зич жойлашуви меҳнат ресурсларининг иш билан бандлигини 
25-расм. Сўх анклави аҳолисининг миллий 
таркиби (2020 йил 1 январь бўйича 77 667 киши) 


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
99 
таъминлаш 
ва 
эҳтиёжни 
қондириш 
учун 
иқтисодиётни 
ривожлантиришни тақозо этади.
Иқтисодиёти. Ҳудуд аҳолиси, асосан, деҳқончилик билан 
банд. Анклав қишлоқ хўжалигида шоличилик, боғдорчилик ва 
сабзавотчилик аҳамиятли тармоқлар ҳисобланади.
2016 йилдан буён Ўзбекистоннинг минтақа яхлитлигини 
таъминлаш, қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва 
халқаро муносабатларни жадаллаштириш орқали иқтисодий-
ижтимоий вазиятни янада такомиллаштиришга қаратилган сиёсати 
[60, -Б. 516] натижасида мазкур анклавда ҳам чегара олди савдоси 
ривожланиб, иқтисодий кўрсаткичлари ўсиб бормоқда. Анклавда 
кичик бизнес субъектларининг сони 792 тага тенг бўлиб, шундан 377 
таси фермер хўжаликлари ҳисобланади [135]. Мавжуд ишлаб 
чиқариш субъектларининг 19,3 фоизи давлат мулки, 80,6 фоизи 
нодавлат мулки ва 74,1 фоизи хусусий мулк объектларидир. Мавжуд 
ишлаб чиқариш муассасаларидан 4 та озиқ-овқат саноати, 12 та 
қурилиш саноати, 5 та енгил саноат, 6 та мебел ва қоғоз ишлаб 
чиқарувчи, 1 та кимё ва нефт-кимё саноати ва 27 та бошқа турдаги 
маҳсулот етказиб берувчи корхоналар мавжуд [136] (26-расм). Ушбу 
ишлаб чиқариш тармоқларининг барчаси Сўхни Марказий Осиёдаги 
анклавларга нисбатан энг йирик иқтисодиётга эга бўлган субмиллий 
анклав сифатида шакллантирган. 
 
26-расм. Сўх анклавидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг тармоқ 
таркиби (2019.01.01) 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling