Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
96
сух, сўх сўзи билан боғлиқ бўлиб, “ловуллаб ёнаётган нурли чўғ”
маъносида бўлиши ҳам мумкин [101].
Мазкур фикрни Сўғд сўзи этимологиясини аниқлашда
Ш.Камолиддин (2006) ҳам таъкидлайди. Унинг ёзишича, бу сўз
Авестогача даврда маълум бўлган муқаддас саналган ― ёндириш
(поклик учун ёқиб юбориш) одатидан олинган [100].
Табиий – географик хусусиятлари.
Ер усти тузилиши ва релъефи. Анклав географик жиҳатдан
тоғли ҳудуд ҳисобланиб, денгиз сатҳидан баландлиги 792 метрдан
1085 метргача етади [128]. Шунингдек, Сўх водийсида релъеф
атрофдан Сўх дарёси томон пасайиб боради ҳамда жуда чиройли
дарё водийси ландшафтини ҳосил қилади. У мафтункор табиатга эга
водий бўлиб, Ўзбекистоннинг хушманзара, тоза ҳаволи, тоғ
ёнбағрида жойлашган ажойиб маскани ҳисобланади [129].
Ҳудуднинг рельефи ва табиий шароити анклавнинг жануби суғорма
деҳқончилик (пахтачилик, дончилик, сабзавотчилик, мевачилик) ва
сут-гўшт чорвачилиги ҳамда шимоли тоғ-яйлов чорвачилиги (гўшт-
жун қўйчилиги ва гўшт-сут чорвачилиги), боғдорчилик ва
узумчиликка ихтисослашувида муҳим аҳамият касб этган (5-илова).
Геологик тузилиши ва фойдали қазилмалари. Сўх водийси
тоғли ҳудуд бўлганлиги учун, Олой тизмасининг бир қисми
сифатида Силур даврида, хусусан, Герцин тоғ бурмаланишида
кўтарилган. Ҳудуднинг юза қисмини эса мезозой ва кайнозой
ётқизиқлари қоплаган. Дарё ётқизиқлари водийсининг паст
жойларида
аллювиал
ётқизиқларни ҳосил қилган [130, -Б. 22].
Қадимги организмлар қолдиқларидан нефть ва табиий газ ҳосил
бўлган, қурилиш учун шағал йиғиб олинади.
Иқлими. Сўх водийсининг иқлими мўътадил хусусиятга эга.
Фарғона водийсининг жанубига ҳаракатланган ҳаво массалари
Сўхнинг шимол томонидан кириб келганда, бир қанча муддат
антициклон кузатилади. Январнинг ўртача ҳарорати -6,7ºС, энг паст
ҳарорат -27ºС ни ташкил этади. Ёзда ҳарорат Фарғона водийсининг
бошқа ҳудудларидан бирмунча салқин ва намроқ бўлади. Июлнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |