Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Геосиёсий манзараси. 
Сўх субмиллий анклав ҳудуд сифатида Марказий Осиё 
мамлакатлари ўртасида ўзига хос “геосиёсий майдон” вазифасини 
бажариб келган. 1996 йили имзоланган Ўзбекистон ва Қирғизистон 


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
102 
ўртасидаги абадий дўстлик меморандумига қарамай, икки 
мустақилликка эришган собиқ совет давлати ўртасидаги ўзаро 
муносабатлар савдо, сув масалалари, чегара демаркацияси ва 
миллий – этник низолар, жумладан, анклавлар масаласида ҳам 
қийинчиликлар келтириб чиқарди [18]

Ўзбекистон узунлиги 17 км 
ва кенглиги 1 км бўлган йўлак беришни Қирғизистон ҳукумати 
билан ер алмашлаш эвазига келишишга уринди, бироқ, бу масала ўз 
ечимини топмади.
Анклавнинг жойлашувидан келиб чиққан ҳолда, савдо-сотиқ ва 
ижтимоий алоқалар жараёни кўп йиллар давомида муаммоли бўлган. 
Чунки террористик гуруҳларнинг Сўх орқали Ўзбекистонга кириб 
келишини олдини олиш учун чегаралар миналаштирилган, кириб-
чиқиш постлари қаттиқ назорат остига олинган эди.
Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларнинг тобора дўстона 
тус олиб бораётгани икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик 
алоқаларининг маҳсулидир. Шундай бўлсада, узоқ давр мобайнида 
мавжуд бўлган геосиёсий босимнинг натижалари тўлиқ бартараф 
этилган эмас. Жумладан, 2020 йил май ойининг охирида Сўх 
туманининг Чашма ва Қирғизистоннинг Қадамжой туманидаги 
анклавга туташ чегара қишлоғида низоли вазият келиб чиқди. 
Бунинг сабаби икки давлат чегарасида жойлашган Чашма булоғи 
сувидан фойдаланиш ва унинг, аслида, қайси ҳудудга тегишли 
эканлиги 
бўйича 
бошланган 
тортишувлар 
муаммонинг 
кескинлашишига сабаб бўлган. 2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон 
Республикаси бош вазири Қирғизистон Республикаси бош 
вазирининг биринчи ўринбосари билан Баткен вилоятидаги «Чечме-
Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида учрашди. Шунингдек
учрашувда ДХХ раиси ва Фарғона вилояти ҳокими ҳам иштирок 
этди [139]. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликка оид кенг 
кўламли 
масалалар 
муҳокама 
қилинди. 
Трансчегаравий 
ҳамкорликни ривожлантириш ва чегарада юзага келадиган 
муаммоларни дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик 
руҳида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling