Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
113 
байрами билан самимий табриклаймиз. Биз қўшни Ўзбекистон 
билан самарали ва дўстона муносабатлар ўрнатишни хоҳлаймиз. 
Ўзбекистон 
иштирокида 
Афғонистонда 
инфратузилма 
лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, темир йўл ва электр узатиш 
тармоқларини қуришни давом эттиришдан манфаатдорлигимизни 
тасдиқлаймиз”, - дейилади мактубда [183]. Бу эса икки томон учун 
ҳам манфаатли ва энг тўғри йўлдир. 
Зеро, қандай бўлмасин, умумий хавфсизлик ва барқарорликни 
мутаҳкамлаш орқали автомобил ва темир йўлларини қуриш, табиий 
ресурсларни ташийдиган қувурлар ўтказиш, минтақавий ва 
трансминтақавий савдо-сотиқнинг ривожланиши учун қулай 
шароитлар яратади [147]. Натижада, Ўзбекистон Термиз – Ҳирот – 
Карачи йўналишида Ҳинд океанига чиқиш имкониятига эга бўлади. 
Марказий 
Осиё 
мамлакатлари 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиши истиқболлари жуда кўп жиҳатдан уларнинг ўзаро 
интеграциясига боғлиқ ва бу жараён яхши қўшничилик 
муносабатларининг мустаҳкамланишида муҳим аҳамиятга эга (29-
расм). 
Минтақа давлатларидаги ўзаро интеграциялашувининг бир қатор 
муҳим географик омиллари уларнинг ўзаро ҳамкорликда фаолият 
олиб боришини тақозо этади. Ушбу омилларни қуйидагиларга 
ажратиш мумкин: 
✓ иқтисодий-географик ўрнининг умумийлиги; 
 
29-расм. Марказий Осиё – ягона макон, ягона манфаатлар маскани


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
114 
✓ темир йўл ва автомобиль транспорт тизимининг яхлитлиги 
ҳамда ўзаро боғланганлиги; 
✓ йирик дарёлар ва суғориш каналларининг трансчегаравийлиги; 
✓ тоғли ва текисликли мамлакатлар табиий ресурслари, айниқса, 
энергия манбаларининг бир-бирини тўлдирувчи хусусиятга эга 
эканлиги; 
✓ минтақа халқларининг қон-қардошлиги, тарихий-маданий 
жиҳатдан умумийлиги; 
✓ Оролнинг қуриб бориши, чўллашиш, ерларнинг шўрланиши, 
тоғ музликларининг интенсив равишда эриши, ҳаво ва сув 
ҳавзаларининг заҳарли чиқиндилар билан ифлосланиши сингари 
умумий долзарб экологик муаммоларнинг мавжудлиги; 
✓ зилзила, сел ва сув тошқинлари, қор кўчкилари ва бошқа 
табиий офатларга биргаликда қарши курашишнинг зарурати ва 
ҳоказо [150, Б. 134]. 

Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling