Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
89 
белгилаш масаласи муҳокама қилинди ва қўшма комиссия 
натижалари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Aрхив 
маълумотларига 
кўра, 
тожик 
томони 
мазкур 
пунктларнинг Тожикистонга мансублигини исботлаш учун илгари 
тузилган ҳужжатларга асосланган бўлса, Ўзбекистон томони ушбу 
ҳужжатларнинг нотўғрилигини кўрсатган. Натижада, бахсли 
ҳудудларнинг эгалигини аниқлаш ва демаркация юзасидан 
келишмовчиликлар келиб чиққан. Шу нуқтаи назардан, транзит 
кооперацияси соҳасидаги муаммолар кўпайиб кетди. Чегара билан 
боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун 2014 йилда Ўзбекистон 
чегарачиларининг расмий делегацияси давлат чегарасини муҳофаза 
қилиш ҳолати, чегараларни ноқонуний кесиб ўтишнинг олдини 
олиш ва 2014-2015 йилларда чегара зиддиятларини ҳал қилиш 
масалаларини муҳокама қилиш учун Тожикистонга ташриф буюриб, 
давлатлар ўртасидаги чегара масалалари қайта кўриб чиқилган 
бўлсада, анклавлик муаммолари тўлиқ ечимини топмаган.
Ўзбекистондаги сиёсий муҳитнинг ўзгариши ва тарихий 
алоқаларнинг янада яхшиланиши натижасида ХХI асрнинг иккинчи 
ярмида 
Тожикистон 
ва 
Ўзбекистон 
ўртасидаги 
ўзаро 
муносабатларда янги ривожланиш даври бошланди. Жумладан, 2018 
йил 9 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 
давлат ташрифи билан Душанбега ташриф буюради. Тожикистон 
Республикаси Президенти Э.Раҳмоннинг Тошкентга расмий 
ташрифи эса 2018 йил 17 августда амалга оширилади. Икки давлат 
раҳбарларининг мамлакатлар ўртасидаги замонавий давлатлараро 
муносабатларга хос бўлган дўстлик ва ўзаро англашув муҳитидаги 
махсус музокаралари жараёнида ўзаро манфаатли бўлган барча 
соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва 
мустаҳкамлашнинг энг муҳим масалалари муҳокама қилинди [119, -
Б. 141-143]. Натижада, анклавдан она давлатга ўтишдаги кўплаб 
мураккабликлар бартараф этилди ҳамда ўраб турувчи давлат билан 
алоқалар барқарорлаштирилди. 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling