Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
88
Тожикистон ССР юрисдикциясига 10 йил муддатга ижарага
берилади.
Кейинчалик, ушбу муддат тугаши билан СССР Вазирлар
Кенгашининг 1946 йил 9 июлдаги 1509-сонли “Ўзбекистон,
Қозоғистон Қирғизистон ва Тожикистон ССР колхозларига давлат
фондининг яйловларини бириктириш ва уларни ўзлаштириш бўйича
тадбирлар тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди. Бу эса
Тожикистонга Сарвак қишлоғининг ерларидан 1956 йилгача яна 10
йил фойдаланишга имкон берди.
Йигирма йиллик ижарадан сўнг СССР Қишлоқ хўжалиги
вазирлигининг 1955 йил 31 декабрдаги 623-сонли Фармони билан
ижара муддати яна 25 йилга, яъни 1980 йилгача узайтирилди.
Ва ниҳоят, охирги марта 1981 йилда СССР Вазирлар Кенгаши ва
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фармони билан ижара муддати
1990 йил 1 январгача яна узайтирилди [118]. Шундан сўнг на собиқ
Совет Иттифоқи, на ҳозирги Тожикистон раҳбарияти билан янги
шартномалар тузилмади.
Мустақилликдан сўнг Тожикистон – Ўзбекистон ўртасида шу ва
бошқа ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар юзасидан
музокаралар олиб борилди, давлатларнинг диққат марказида
биринчи навбатда сиёсий (чегара), иқтисодий (трансчегаравий
савдо) ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни (сув ресурсларидан
фойдаланиш ва электр станцияларини қуриш) тартибга солиш
масалалари турар эди. Шу нуқтаи назардан, икки мамлакат чегара
расмийлари ва хавфсизлик идораларининг учрашиши ва унда асосий
чегара муаммолари ва трансчегаравий ҳамкорликни муҳокама
қилиш белгилаб олинди. Хусусан, 2007 йил 13-18 февраль кунлари
Тошкент шаҳрида Давлат чегарасини чегаралаш ва демаркация
қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг қўшма йиғилиши
бўлиб ўтди. Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида қолган тўртта
баҳсли пунктлар – Қизил Мозор (ҳозирги Заркуҳ қишлоғи), Фарҳод
ГЕС, Сарвак ва Конибодом ўрмон майдонларида давлат чегарасини
Do'stlaringiz bilan baham: |