Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 20-расм.
- Монография
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 73 ёзади академик В.В.Бартольд, - Ўрта Осиё сиёсий ҳаётида унчалик катта ўрин тутган эмас” [91, -Б. 257-258]. Айнан, юқоридаги ҳолатлар каби умумийликда таркиб топган табиий – тарихий ҳудудни сиёсий – маъмурий жиҳатдан бўлиб юбориш натижасида яхлит минтақадаги компонентлар (сув, ер, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, фойдали қазилмалар)дан фойдаланишда муаммолар юзага келди. Ушбу муаммолар, айниқса, Фарғона водийсида шаклланган анклав/эксклав ҳудудларда ёрқин намоён бўлади. Чунончи, бундай ҳолатни Сўх, Шоҳимардон, Ворух, Сарвак, Чўнғара, Жангаил, Ғарбий Қалъача анклав/эксклавларида кўриш мумкин (20-расм). Шу жиҳатдан, юқоридаги каби муаммоли вазиятларни бартараф этиш учун кейинги йилларда илк бор минтақалараро ва чегараолди ҳудудлар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди, барча даражаларда ўзаро алоқалар фаоллашди. Жумладан, Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг: “2017 йилда биз қўшниларимиз билан сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш, чегараларни белгилаш, ўтиш пунктларини очиш, транспорт қатновини қайта тиклаш ва кенгайтириш каби кўплаб нозик масалаларнинг ечимини топдик”, деган сўзларини келтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Хусусан, Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги эксклав, анклав ва бошқа муаммоли чегара ҳудудлари, Тожикистон билан охирига етказилмаган делимитация ишлари ижобий тарзда ҳал 20-расм. Фарғона водийсидаги анклав/эксклав ҳудудлар Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография 74 этилмоқда [60, -Б. 516]. Шундай ишларнинг амалий натижаси сифатида Барак анклавининг тугатилганини келтириш мумкин. 2018 йил августда Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасида ер алмашлаш бўйича келишувга эришилди, яъни Ўзбекистон қўшни Қирғизистон чегарасига туташ жойдан анклав ҳудудига тенг майдондаги ерни ажратди ҳамда баракликлар шу ҳудудга кўчирилиши режалаштирилди. Натижада, узоқ йиллардан бери муаммоли ҳисобланган “Барак масаласи” ҳал этилди. Қолаверса, шундай анклавлар ҳам бор-ки, улар аввал асосий давлатга бевосита туташ бўлган, кейинроқ қўшни давлатнинг чегарага яқин жойдан йўл ўтказиш, ерларни ижарага олиб, яйлов сифатида фойдаланиш баҳонасида оралиқдаги ҳудудни ўзига қўшиб олиши натижасида ҳудуд асосий давлатдан узилиб, анклавга айланиб қолади. Бундай ҳолатни Тожикистин – Қирғизистон ўртасидаги муносабатларда кузатиш мумкин. Хусусан, ХХ асрнинг 30- йилларида, ерни ижарага олиш учун озиқ-овқат, гўшт ва бошқаларни алмаштириш мумкин бўлган даврда Исфара дарёсининг юқори оқимидаги яйловларнинг бир қисми Совет Иттофоқи томонидан чорвадор қирғизлар фойдасига ижара муддати билан берилган эди. Шундай қилиб, Ворух ва Чорку оралиғидаги яйловларга қирғизлар эгалик қила бошлади. Лекин ижара муддати тугагандан сўнг ҳудуд тожикларга қайтириб берилмади ҳамда Ворух анклав сифатида асосий давлатдан узилиб қолди [92]. Географик ва геосиёсий жиҳатдан ўзига хос анклав/эксклав ҳудудларнинг топонимик жиҳатлариларни таҳлил қилиш аҳамиятли ҳисобланади. Шунингдек, ушбу монографияда Фарғона водийсида шаклланган анклав/эксклав ҳудудларнинг топонимик хусусиятлари ёритиб берилган. Фарғона водийси Марказий Осиёдаги энг йирик ва иқтисодий жиҳатдан ўзлаштирилган тоғлар орасидаги котловинадир [89, -Б. 18]. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling