Каттақўрғон туманида мавжуд муаммоли масалалар ва уларнинг ечими бўйича шакллантирилган таклифлар


Download 66 Kb.
bet1/2
Sana15.11.2023
Hajmi66 Kb.
#1775606
  1   2
Bog'liq
06.Каттақўрғон


Каттақўрғон туманида мавжуд муаммоли масалалар ва уларнинг ечими бўйича
шакллантирилган таклифлар




Мавжуд муаммо

Муаммони ечими бўйича таклиф ва амалга ошириш механизми

Натижа

1.

Каттақўрғон туман ҳудуди бўйича “Қорадарё” подстанциясига электр энергияси
L-Хатирчи линиясидан уланган бўлиб, ушбу линияда чеклов кўп бўлиши сабабли ишлаб чиқариш ва тадбиркорликни ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

“Қорадарё” подстанциясига саноатни ривожлантириш, тадбиркорлик мухитини яхшилаш ва мунтазам электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 7,0 км масофадан L-Суғориш линияси тортиш мақсадга мувофиқ бўлади

Натижада электр энергия тармоғига уланган туман маркази ва унга туташ 19 та МФЙ ҳудудида яшовчи 17 785 та аҳоли хонадонлари, 64 та ижтимоий соҳа объектлари ва 500 га яқин тадбиркорлик субъектлари ҳамда янгидан ташкил этилган кичик саноат зонасида электр энергия таъминотидаги узилишлар тўлиқ бартараф этилган ҳолда қўшимча ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларида янги ишчи ўринлари яратилади.

2.

Каттақўрғон туман марказидаги кўп қаватли уй-жойларда оқава сув тизими мавжуд эмас.

Аҳолисининг уй-жой бўйича турмуш шароитини яхшилаш мақсадида туман маркази ҳудудида замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар қуриш имкониятлари мавжуд.



Натижада аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини ривожлантириш, қулай шарт шароит яратиш мақсадида ҳозирги кунда мавжуд 40 та кўп қаватли уй-жойларда яшовчи 718 та аҳоли хонадонлари ҳамда 2023-2024 йилларда қурилиши режалаштирилган 550 хонадонли 17 та кўп қаватли уй-жойлар ва туташ қисмида яшовчи 7015 та аҳоли хонадонлари учун марказлашган оқава сув иншооти ҳамда оқава сув тармоғини (канализация) қурилиши зарур бўлади.

3.

Каттаминг маҳалласи кичик саноат зонасидаги тадбиркорлар умумфойдаланишдаги М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобил йўли билан боғлайдиган кўприк йўқлиги сабабли 15 км масофани айланиб ўтишга мажбур бўлмоқда

Махалла худудидан ўтувчи Қорадарё устидан янги кўприк қуриш ҳамда мавжуд 4,4 км ички йўлни реконструкция қилиш мақсадга мувофиқ бўлади

Каттаминг кичик саноат зонасидаги тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратилади, транспорт қатнови тиғизликларининг олди олинади, умумфойдаланишдаги М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобил йўли билан боғланиш масофаси 22 км масофага қисқаради.
Шу билан бирга ҳудудда ишлаб чиқариш хамда хизмат курсатиш обеъктлари ташкил этилган ҳолда қўшимча иш ўринлари яратилади


Download 66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling