4.
|
Каттақўрғон туман марказидан олис ҳудудда жойлашган 9 та МФЙда яшовчи аҳоли томонидан умумфойдаланишдаги М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобил йўлига чиқишда масофани узоқлиги ҳамда транспорт қатнови тиғизликларида муаммолар мавжуд.
|
Туман марказида инвестицион жозибадорликни ошириш, транспорт қатнови тиғизликларининг олдини олиш ҳамда аҳолига қўлайлик яратиш мақсадида 11 км узунликда 4R-48 “Зарафшон терактининг ўнг қирғоғи” автомобил йўли билан 4К-551 “Шейхлар – Оқтепа – Кадан” автомобил йўли оралиғини туташтирувчи Чуянчи маҳалласи Турсунхўжа қишлоғи, Жавлон, Ёдгорхўжа ва Янгиравот маҳаллаларидан ўтадиган 5 км ички кўчаларни асфальт қилиш керак
|
Натижада олис ҳудуддаги 9 та МФЙда яшовчи аҳолининг транспорт қатновида масофаси қарийб 2 баробар, яъни 32 км қисқарган ҳолда 43 минут вақт тежалади.
|
5.
|
Каттақўрғон туманнинг Бўстон, У.Юсупов ва Чорвачилик массивларидаги 5 минг гектар экин майдонларидан самарали фойдаланилмай турибди.
|
Ҳосилдорликни кўтариш, яъни сув таъминотини яхшилаш учун Каттақўрғон тумани “Кириш” каналига “КРС” каналини тўлдирувчи насос станциясини ҳамда 6 км “Машина” канали қуриш керак.
|
3 минг гектар ер майдони сув таъминоти билан таъминланган ҳолда ҳар бир гектар пахта майдонидан 10 центргача, ғалла майдонидан 20 центргача ҳамда сабзовотчилик ва полизчиликда 100 центргача кўпроқ ҳосилдорлик ошишига, шунингдек чорвачилик соҳаларини ривожлантириш бўйича ҳам катта имкониятлар яратилади
|
6.
|
Каттақўрғон туман марказида аҳолига кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларига бўлган талаб жуда юқори, аммо аҳолига кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини қуришга ер майдони ажратилмаганлиги халақит бермоқда.
|
Туман заҳирасида бўлган Кадан МФЙ А.Навоий массиви 137-контурдаги 5,0 гектар, 124-контурдаги 4,0 гектар, 173-контурдаги 2,9 гектар ер майдонини тоифасини ўзгартиртириш лозим.
|
Натижада 32 та кўп қаватли уй-жойлар, 600 ўринли умутаълим мактаби, 150 ўринли ДМТТ ҳамда оилавий шифокорлик пункти қурилади ҳамда ҳудудда тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш буйича янги иш ўринлари яратилади.
|