Juru energy consulting


Хоразм вилояти ҳокимлигига


Download 180.08 Kb.
bet5/6
Sana25.03.2023
Hajmi180.08 Kb.
#1294864
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ҳокимятга

Хоразм вилояти ҳокимлигига

Хоразм сув таъминоти” маъсуляти чекланган жамияти Сизнинг 2022 йил 24 августдаги № 5-8816-сонли хатингизга асосан “Урганч тумани махаллаларида фуқароларнинг мурожаатлари келтириб чиқариш мумкин бўлган ижтимоий муаммолар тўғрисида тезкор маълумот”лар бўйича сизга қуйидагиларни ёзиб маълум қиламиз.


Урганч туман Хилол махалласи ахолиси хозирги кунда 10 % ичимлик суви билан таминланган бўлиб, марказий ичимлик суви тармоқи махалласининг марказий кўчаси бўйлаб ўтган. Ушбу махаллани 2022-2023 йилларда инвестиция давлат дастурлари орқали 11,3 км ичимлик суви тармоклари ёткизилиши режалаштирилган.
Урганч туман Орзу махалласи худудидаги окова сув тармоклари реконструкцияси 2022-2026 йилларда амалга ошириладиган Европа тараккиёт ва тикланиш банки маблағлари хисобидан молиялаштириладиган лойиха орқали реконструкция килинилишини маълум киламиз. Хозирги кунда ишбу худудда лойиха-смета ишлари амалга оширилган.
Урганч туман Олтин кул махалласи худудидаги окова сув иншооти ва тармоклари 1980-1985 йилларда қурилган бўлиб, хозирда кунда кисман эскирган таъмирталаб холатда. Ушбу худуд бўйича хам реконструкцияси қилиш ишлари 2022-2026 йилларда амалга ошириладиган Европа тараккиёт ва тикланиш банки маблағлари хисобидан молиялаштириладиган лойиха оркали реконструкция килинилишини маълум киламиз.
Урганч туман Коромон махалласи худудидаги кўп каватли кўп хонадонли уй-жойлар “Кишлок қурилиш инвест” ИК МЧЖ тарафидан қурилаётган бўлиб, ичимлик ва оқова сув тармоқидаги қурилишлар ушбу инжинеринг компаниясига қарашли эканлигини маълум киламиз. Ичимлик суви ва окова сув билан уйларни таъминлаш учун керакли таклифлар берилган.
Хоразм сув таъминоти” МЧЖ директори: А.Э.Қадиров

Хоразм сув таъминоти” маъсуляти чекланган жамияти Сизнинг 2022 йил 24 августдаги № 5-8821-сонли хатингизга асосан “Боғот тумани махаллаларида фуқароларнинг мурожаатлари келтириб чиқариш мумкин бўлган ижтимоий муаммолар тўғрисида тезкор маълумот”лар бўйича сизга қуйидагиларни ёзиб маълум қиламиз.


Боғот тумани Узумзор ва Боғистон махаллаларидаги хозирги кунда эскирган жами 9.7 км ичимлик сув тармоқларини реконструкция қилиш бўйича 2023-2026 йилларда бюджет маблағлари хисобидан амалга ошириш учун Давлат дастурига киритиш бўйича таклиф киритилган.
Ушбулар тўғрисида хар бир махалла раислари билан тушунтириш ишлари олиб болиб борилган ва далолатномалар тузилганлигини маълум қиламиз.
Илова 2 варақда

Download 180.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling