“JURU ENERGY CONSULTING” МЧЖ директори Ж.Исмаиловга
“Хоразм сув таъминоти” маъсуляти чекланган жамияти Сизнинг 2022 йил 31 октябрдаги № JEC-OUT-22-458-сонли хатингизга асосан қуйидагиларни ёзиб маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли фармони 1-иловаси хамда 09.12.2019 йилдаги ПФ-5890-сонли фармонига асосан Хоразм вилоятида жойлашган Урганч ва А380 автомагистрал йўли оралиғида мавжуд 4R156 йўлининг 84 км узунликдаги қисмини реконструкция қилиниши муносабати билан ушбу автомагистрал йўлни кесиб ўтувчи хамда йўл бўйлаб ўтувчи марказлашган ичимлик ва оқова сув тармоқларининг кесишиш нуқталари ва диаметрларини аниқлаб, лойиха тасвирларини илова асосида тақдим қилинади.
Илова ___ варақда
Бош мухандис : Т.Нурлаев
“COSCOM” МЧЖ Урганч шахар директори Ш.Абдаловга
“Хоразм сув таъминоти” маъсуляти чекланган жамияти Сизнинг 2022 йил 26 сентябрдаги 09/28-сонли хатингизга жавобан қуйидагиларни маълум қилади.
Урганч шахар Термиз кўчаси 4-уйда жойлашган оқова сув хайдаш иншооти (капсула) худудида жойлашган ТП электр энергиясидан фойдаланиш учун “СОSСОМ” МЧЖнинг янги қурилган база станцияси учун 20.10.2020 йил куни берилган №341-сонли техник шарт муддатини Электр таъминоти корхонаси билан келишув шарти асосида ўзгартириб берилишига рухсат берилади.
Техник шарт илова қилинади, илова __ варақда.
Директор: А.Э.Қадиров
« 9 » сентябр 2022 йил №_ 01/136
жамиятимиз томонидан “Шовот туман махаллаларида фуқароларнинг мурожаатлари келтириб чиқариш мумкин бўлган ижтимоий муаммолар тўғрисида тезкор маълумот”лар бўйича сизга қуйидагиларни ёзиб маълум қиламиз.
Пахтакор махалласи Завод берк кўчасидаги 30 хонадон ва Камолат кўчасидаги 20 хонадонни тоза ичимлик сув билан таъминлаш 2022-2026 йил давлат дастурлари асосида 5 км сув тармоки қуриш ва реканструкция килиш бўйича таклиф киритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |