Juru energy consulting
Хоразм вилояти ҳокимлигига
Download 180.08 Kb.
|
Ҳокимятга
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хоразм сув таъминоти” МЧЖ
Хоразм вилояти ҳокимлигига
Хоразм сув таъминоти” маъсуляти чекланган жамияти Сизнинг 2022 йил 25 августдаги № 5-8818-сонли хатингизга асосан жамиятимиз томонидан “Янгибозор тумани махаллаларида фуқароларнинг мурожаатлари келтириб чиқариш мумкин бўлган ижтимоий муаммолар тўғрисида тезкор маълумот”лар ўрганилди. Ўрганиш жараёнида: 1. Мингбоғолон махалласи Эътиқод, Мерганлар, Лутфий, Азаматлар кўчаларида ичимлик сув қувури йўқлиги аниқланди. Мингбоғолон махалласини тўлиқ тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун Хоразм вилояти аҳолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 2022-2026 йилларда бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ишлар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастурнинг 2024-йили давомида махаллага тоза ичимлик сув қувурларини тортиш ва махалладаги битта Сув сақлаш ва тақсимлаш иншоотини мукаммал таъмирлаш орқали махалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш кўзда тутилган. Ушбу ишлар амалга оширилгандан кейин Мингбоғолон махалласидаги Эътиқод, Мерганлар, Лутфий, Азаматлар кўчаларида ҳам тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади. 2. Бархаёт махалласини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун Хоразм вилояти аҳолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 2022-2026 йилларда бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ишлар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастурнинг 2023-йили давомида махаллага жами 16,7км узунликдаги тоза ичимлик сув қувурларинитортиш ва махалладаги битта Сув сақлаш ва тақсимлаш иншоотини мукаммал таъмирлаш орқали махалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш кўзда тутилган. 3. Чўболончи маҳалласининг аҳолисини тоза ичимлик суви сифати бузилганлиги аниқланди. Чўболончи маҳалласига тоза ичимлик суви етказиб берувчи сув тақсимлаш иншоотидаги ҳовуз ва қувурларни ювиш, тозалаш ва хлорлаш ишлари олиб борилди. Ҳозирда Чўболончи маҳалласининг аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланган. 4. Халқобод махалласида яшовчи ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида Халқобод маҳалласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилдаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, ушбу дастур доирасида Халқобод маҳалласига тоза ичимлик суви қувурларини ётқизиш ишлари бошлаб юборилган. Ҳозирги кунда махаллада қурилиш монтаж ишлари давом қилмоқда. Халқобод махалласидаги Чордоқ, Ҳайрат, Мухандислар ва Ҳалқобод кўчаларига ҳам “Обод қишлоқ” дастури асосида тоза ичимлик суви қувурларини ётқизиш таклифлари берилган. 5. Катли махалласини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун Хоразм вилояти аҳолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 2022-2026 йилларда бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ишлар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастурнинг 2024-йили давомида махаллага аҳолисини тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш кўзда тутилганлиги хақида билдирамиз. “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ Бош мухандис : Б.Жуманиязов Download 180.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling