Мақсадли тушумлар (МТ) – корхонага турли мақсадларда турли манбалардан келиб тушган маблағлар мажмуаси (грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари, солиқлар бўйича имтиёзлар ва бошқалар).
Грантлар (Г) -- бу корхонага қайтариб олинмаслик шарти билан давлат, нодавлат, халқаро ташкилот ва фондлардан аниқ мақсадлар учун келиб тушган моддий ва номоддий маблағлар мажмуаси. Ушбу маблағлар фақатгина қатъий мақсадларга ишлатилиши лозим.
Субсидиялар (С) – бу корхонага унинг фаолиятини ривожлантириш мақсадида маълум бир шартларга кўра давлат томонидан берилган ёрдам ва имтиёзлар суммаси.
Хусусий капиталнинг умумий миқдори юқоридаги унинг элементлари суммаларининг йиғиндисидан иборат бўлади, яъни:
ХК = УК + ҚК + РК + ТФ + Р + МТ
Акционерлик жамиятларида чиқарилган ўз акциялари бошқалардан қайта сотиб олинган бўлса, у ҳолда хусусий капитал суммасини топишда сотиб олинган хусусий акциялар қиймати (ХАҚ) хусусий капитал миқдоридан чегириб ташланади, яъни:
ХК = УК + ҚК + РК + ТФ + Р + МТ - ХАҚ
Мажбуриятлар – бу корхонанинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдидаги қарзлари. Мажбуриятларнинг асосий турлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Олинган узоқ ва қисқа муддатли қарзлар – бу мос равишда 1 йилдан кўп ва 1 йилгача муддатга бошқа юридик шахслардан вақтинчалик молиявий ёрдам сифатида олинган маблағларни қайтариш бўйича қарзлар суммаси.
Олинган узоқ ва қисқа муддатли кредитлар - бу мос равишда 1 йилдан кўп ва 1 йилгача муддатга банклардан кредит шартномалари асосида олинган кредит ресурсларини қайтариш бўйича қарзлар суммаси.
Таъминотчиларга тўланадиган счетлар – бу олинган товар-моддий бойликлар учун таъминочиларга ўтқазилмай қолинган қарз суммаси.
Харидорлардан олинган аванслар - бу харидорлардан товар-моддий бойликларни сотиб олиш учун олдиндан келиб тушган пуллар бўйича қарз суммаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |