К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet1/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   264
Bog'liq
Булим-1


К. Б. УРАЗОВ


БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

ТОШКЕНТ «ЎҚИТУВЧИ» -2004


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИ, БЮЛЛЕТЕН ВА ЖУРНАЛЛАРНИ НАШРГА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗИ


К.Б. УРАЗОВ
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ

ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА




Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртлари илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган

ТОШКЕНТ «ЎҚИТУВЧИ» -2004


Ўқув қўлланмада бухгалтерия ҳисобининг назарий асослари, корхоналарда активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботни тузиш тартиби, шунингдек аудит назарияси, унинг умумий методологияси ва ташкил қилиниши, аудит натижаларини умумлаштириш, расмийлаштириш ва тадбиқ этиш охирги йилларда қабул қилинган қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларга мувофиқ ёритилган.
Олий ўқув юртларида 5340100 «Иқтисодиёт», 5340200 «Менежмент», 5340300 «Маркетинг» ва 5340400 «Бизнес» таълим йўналишлари бўйича бакалавриатда таълим олаётган талабаларга мўлжалланган. Ундан ўқитувчилар, илмий ходимлар, магистрлар, иқтисодчилар, бухгалтерлар ва аудиторлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Тақризчилар:

Тошкент молия институти «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси (доцент Хасанов Б.А, доцент Маматов З.Т, Очилов И.К)


Ибрагимов Н.А. - иқтисод фанлари доктори, профессор


Мусаев Ҳ.Н. - иқтисод фанлари доктори, профессор
0605010205 - 93
U -------------------------- Қатъий буюртма - 2004
353(04) - 2004

ISBN 5 – 645 – 04177 – 1 © «Ўқитувчи» нашриёти, 2004.


Ўз умрини ёшларнинг тарбиясига бағишлаган,
марҳум падари бузрукворим Бахром Ўразов
хотирасига бағишлайман
К И Р И Ш


Республикамиз олий ва ўрта махсус ўқув юртларида берилаётган иқтисодий билимлар ичида муҳим ўринлардан бирини бухгалтерия ҳисоби ва аудит эгаллайди.
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабалар учун бу билим соҳалари алоҳида – алоҳида махсус фанлар сифатида ўргатилади. Иқтисодиёт, менежмент ва маркетинг ўқув йўналишларида таълим олаётган талабалар учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги билимлар давлат стандартида кўзда тутилган «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий тахлил ва аудит» номли ягона фаннинг таркибига киритилган. Эътиборларингизга ҳавола этилаётган дарслик ушбу ягона фаннинг ўқув дастурига мувофиқ тайёрланган, фақатгина у ўз ичига бухгалтерия ҳисоби ва аудитга доир мавзуларни олган.
Бухгалтерия ҳисоби махсус фан сифатида олти асрдан бери ўқитилиб келинмоқда. Унинг жамиятда тутган ўрни, метологияси, ташкил этилиши бўйича жуда кўп китоблар ёзилган. Бухгалтерия ҳисобининг аҳамияти тўғрисида «Қурон»да, машҳур саркорда бобомиз Амир Темур тузукларида, хаттоки ёзувчи ва шоирларимиз асарларида ҳам жуда ажойиб фикрлар келтирилган.
Аудит бизнинг мамалакатимиз учун нисбатан янги илм соҳаси, лекинда жаҳон мамалакатлари малакасида у бир ярим асрдан кўп даврга тўғри келадиган тарихга эга. Ушбу янги илм соҳасини республикамизда ривожлантириш, иқтисодиётимиз равнақи учун зарур бўлган аудиторларни тайёрлаш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Президентимиз И. Каримов ушбу фаолиятга алоҳида эътибор бериб, «Тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилишда аудиторлик фаолиятининг мавқеини янада ошириш керак», деб ўқтирган эди1.
Республикамизнинг мустақилликга эришиши, уни бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётга йўл тутиши, иқтисодиётни тўлиқ ислоҳ қилиниши, албатта, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаларини ҳам четлаб ўтмади. Ўтган 12 йил ичида бошқарувнинг ушбу воситаларида ҳам туб ўзгаришлар юз берди. Айнан шу йиллар ичида бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи қонунлар қабул қилинди, улар бўйича ҳалқаро талабларга жавоб берадиган 50 га яқин миллий стандартлар ва бошқа меъёрий хужжатлар яратилди. Ушбу Қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларни, шунингдек бошқа қабул қилинган тадбирларни, жумладан, қуйидаги йилнома сифатида келтириш мумкин:



Йиллар

Қабул қилинган Қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар

1992

Биринчи марта Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида Қонун»и қабул қилинди.

1993

1 апрелдан бошлаб биринчи марта баланс-бруттодан баланс- неттога ўтилди

1994

Вазирлар Маҳкамасининг 26 мартдаги 164-сон қарори билан «Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида Низом», шу бугунги кунгача харакатда бўлган «Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счетлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» тасдиқланди.

1995

«Маҳсулот(ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом» қабул қилинди ва 1 январдан жорий этилди

1996

30 августда биринчи марта Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Қонун»и қабул қилинди.



1997

Молия Вазирлигининг 15 январдаги 5-сон буйруғи билан «Корхоналар (ташкилотлар)нинг йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботи шакллари ва ҳажми, уларни тузиш бўйича йўриқнома» тасдиқланди ва 1 январдан жорий этилди.

1998

1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси ишга туширилди, биринчи марта 13 та бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) ишлаб чиқилди ва жорий этилди.

1999

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2 февралдаги 54-сон қарори билан ««Маҳсулот(ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом» янги тахрирда тасдиқланди ва 1 январдан кучга киритилди, учта янги БҲМС, биринчи бор 10 га яқин аудитнинг миллий стандартлари (АМС) тасдиқланди.

2000

26 майда Аудиторлик фаолияти тўғрисида Қонун янги тахрирда тасдиқланди, БХМС ва АМС ларни ишлаб чиқиш давом эттирилди, жумладан 21-сон БХМС сифатида янги счетлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома тасдиқланди.



2001

21-сон БХМС га бир қанча ўзгартиришлар киритилди, янги АМС лар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

2002

Биринчи бор қўшма корхоналар, чет эл инвестициясидаги корхоналар ва аудиторлик ташкилотлари 21- сон БХМС га ўтдилар, ушбу стандарт янги тахрирда қайта тасдиқдан ўтди. Молиявий ҳисоботнинг янги шакллари тасдиқланди ва уларни 21-сон БҲМС га мувофиқ тўлдириш тартиби қабул қилинди. Харакатдаги БҲМС ларга бир қанча ўзгартиришлар киритилди.

2003

Янги БҲМС ва АМС лар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, молиявий ҳисоботнинг таркибига, уларни тузиш тартибига бир қанча ўзгартиришлар киритилди, харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритилди.



Ўтган 12 йил ичида республикамизда таълим тизими ҳам тубдан янгиланди. Биринчи бор беш табақали таълимни ўз ичига олган Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури ишлаб чиқилди, унга мувофиқ мамлакатимизда мажбурий тўлиқсиз ўрта таълим, академ лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари орқали ўрта ва ўрта-махсус касб таълими, институт ва университетларда бакалаврлар, магистрлар, аспирант ва докторантлар тайёрлашга ва кадрларни малакасини янгича тарзда оширишга ўтилди.
Эътиборларингизга ҳавола этилаётган ушбу ўқув қўлланма охирги йилларда қабул қилинган Қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларга , шунингдек муаллифнинг институтдаги ҳамда «ТАСИС», «ПРАГМА», «ЕВРООСИЁ» халқаро фондлари орқали ўтқазилган ва ўтқазилаётган махсус «Молиявий ҳисоб» курсини олиб бориш бўйича тўплаган педогогик малакасига, шунингдек амалиётда бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича олиб бораётган касбий маҳоратига асосланиб тайёрланди.
Ўқув қўлланма учта бўлимдан ва ўн еттита бобдан иборат.
«Бухгалтерия ҳисобининг назарий асослари» номли биринчи бўлимда ҳисобнинг моҳияти, уларнинг таснифланиши ва тавсифлари, бухгалтерия ҳисобининг предмети, объектлари, унда қўлланиладиган усул ва услубларнинг мазмуни очиб берилган.
«Корхоналарда бухгалтерия ҳисоби» номли иккинчи бўлимда корхона ҳисоб сиёсатининг мазмуни, таркиби, тузилиши ва тақдим этилиши кўрсатилган. Ушбу бўлимнинг алоҳида бобларида корхоналарнинг узоқ ва қисқа муддатли активларини, мажбуриятларини, хусусий капитали ва охирги молиявий натижаларини ҳисобга олиш тартиби қабул қилинган миллий стандартларга мувофиқ ёритилган. Ушбу бўлимнинг охирги бобида молиявий ҳисоботнинг алоҳида шаклларини тузиш тартиби очиб берилган. Шўъба корхоналарга эга бўлган бош корхоналарда консолидациялаштирилган ҳисоботларни тузиш тартиби келтирилган, шунингдек молиявий ҳисоботни тузиш санасидан кейин юз берадиган ҳолатлар ва ходисаларнинг моҳияти ва уларни молиявий ҳисоботда акс эттирилиш тартиби кўрсатилган.
«Аудит асослари» номли учинчи бўлимда аудитнинг моҳияти, турлари, мақсади, вазифалари, аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарликлари, адиторларнинг ишчи ҳужжатлари, аудитда қўлланиладиган усул ва услубларнинг моҳияти очиб берилган. Ушбу бўлимда аудитни режалаштириш ва ташкил қилиш босқичлари, уни ўтқазишнинг методологик асослари, корхоналар молиявий хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари, баланс моддаларининг реаллигини аудиторлик текширувидан ўтқазиш кетма-кетлиги, улар бўйича аудиторларнинг мумкин бўлган хатарлари, аудит текшируви натижаларини умумлаштириш, расмийлаштириш ва тадбиқ этиш тартиблари кўрсатиб берилган.
Ўқув қўлланмадан жой олган ҳар бир бобда унга киритилган мавзулар бўйича ўз-ўзини назорат қилиш учун тест савол-жавоблари берилган. Мавзуларни ёритишда талабага эслаб қолишга ўнғай ва осон бўлишлиги учун таснифлашлар, баҳолаш усуллари, амалий мисоллар ва ҳужжатлар чизмалар, жадваллар ва иловалар кўринишида келтирилган.
Ўқув қўлланманинг ҳар бир бобида мавзуларни чуқур ўрганиш учун меъёрий хужжатлар ва махсус даврий адабиётлар рўйхати келтирилган.
Ўқув қўлланмани такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни Самарқанд шахри, Амир Темур кўчаси, 9-уйга юборишларингизни сўрайман.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling