К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Бухгалтерия ҳисобининг объектлари
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-чисма. Бухгалтерия ҳисобининг предметини ташкил қилувчи объектлар
Бухгалтерия ҳисобининг объектлари
Хњжалик фаолиятини ташкил қилувчи жараёнлар Таъминот жараёни Ишлаб чиқариш жараёни Сотиш жараёни 1.Узоқ муддатли активлар Асосий воситалар Номоддий активлар Капитал инвестициялар Молиявий инвестициялар Узоқ муддатли қарзлар 2.Қисқа муддатли активлар Товар –моддий бойликлар Пул маблағлари Келгуси давр харажатлари Кечиктирилган харажатлар Олинадиган счётлар (дебиторлик қарзлар) Хўжалик активлари 1.Хусусий капитал Устав капитали Қўшилган капитал Резерв капитали Тақсимланмаган фойда Мақсадли тушумлар Резервлар 2.Мажбуриятлар Қарз ва кредитлар Таъминотчиларга тўланадиган счётлар Солиқлар ва мажбурий ажратмалар бўйича қарзлар Иш ҳақи бўйича қарзлар Таъсисчиларга қарзлар Бошқа кредиторлик қарзлари Хўжалик активларининг манбалари Хўжалик фаолияти натижалари 1.Фойда 2.Зарар 3-чисма. Бухгалтерия ҳисобининг предметини ташкил қилувчи объектлар олинган фойда ёки зарари, сотиш жараёнининг харажатлари, унга доир солиқлар ва бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинади. Бухгалтерия ҳисобининг биринчи гуруҳ объекти бўлиб ҳисобланган хўжалик фаолияти фақатгина уни ташкил этувчи жараёнларни доимий ва узликсиз равишда амалга ошириб борган ҳолда мавжуд бўлади. Бу жараёнларни бир бирисиз тасаввур этиб бўлмади, чунончи таъминотсиз ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришсиз эса сотиш жараёни амалга ошмайди. Сотиш бўлмаса корхонага пул келиб тушмайди, пулсиз эса таъминот, ишлаб чиқариш жараёнларини янгидан такрорлаб ва ривожлантириб бўлмайди. Бундан хулоса қилса бўладики, хўжалик фаолияти маблағларни усликсиз айланишидан ва кўпайиб боришидан иборатдир. Буюк иқтисодчи Карл Маркс хўжалик фаолияти жараёнларини капиталнинг айланиши деб эътироф этиб, уни ўзининг «Капитал» асарида қуйидагича ифодалаган эди. МП П ИЧ ТМ Т П 1 МВ Бу ерда: П-пул, МП-меҳнат предметлари, МВ-меҳнат воситалари, ТМ-тайёр маҳсулот, Т-товар, П 1 - сотишдан олинган пул. Хўжалик фаолиятининг барча жараёнлари бухгалтерия ҳисобининг муҳим объектлари бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир жараёнда юз берган операциялар бухгалтерия ҳисобида ўзининг соний ўлчовини ва сифат тавсифини топади. Бухгалтерия ҳисоби таъминот жараёнида меҳнат предметлари ва воситаларини қанча миқдорда, қайси баҳоларда, қайси таъминотчилардан сотиб олининганлиги, шунингдек улар бўйича таъминотчилар билан ҳисоб-китобларнинг ҳолати тўғрисида батафсил ахборот беради. Ишлаб чиқариш жараёни бўйича бухгалтерия ҳисобида қандай маҳсулотлар ишлаб чиқарилганлиги, қанча ишлаб чиқарилганлиги, бунинг учун қанча харажат қилинганлиги, омборларга қабул қилинган тайёр маҳсулотнинг қиймати (таннархи) ва бошқа маълумотлар шаклланади. Сотиш жараёни бўйича бухгалтерия ҳисоби қанча маҳсулот сотилганлиги, кимларга сотилганлиги, қандай тўлов турлари бўйича сотилганлиги, қандай баҳоларда сотилганлиги, харидорлар билан ҳисоб-китобларнинг ҳолати, сотишдан олинган тушум, сотишга доир харажатлар, сотишдан олинган фойда, ундан тўланадиган солиқлар ва бошқалар тўғрисида атрофлича ахборот беради. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling