К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Ўзбекистон Республикасида молиявий ҳисоб тартибга солинади


Download 0.73 Mb.
bet7/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Ўзбекистон Республикасида молиявий ҳисоб тартибга солинади

а) Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари билан


б) Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари билан
в) Президент фармонлари билан
г) Солиқ Кодекси билан
Бошқарувда бухгалтерия ҳисоби қандай функцияларни бажаради?
а) Административ ва ноадминистратив функцияларни
б) Ахборот бериш ва назорат қилиш
в) Ахборотларни истеъмол қилиш ва назорат қилиш
г) Корхона раҳбарини тафтиш ва назорат қилиш
Бухгалтерия ҳисоби бошқарувнинг қайси бўғинида юритилади?
а) Бошқарувнинг энг юқори бўғинида
б) Бошқарувнинг энг қуйи бўғинида
в) Бошқарувнинг ҳоҳлаган бўғинида
г) Бошқарувнинг ўрта бўғинида
Ходимларниишга келиши ва кетиши тўғрисида маълумотлар
а) Оператив –техник ҳисобда акс этади
б) Статистика ҳисобида акс этади
в) Бошқарув ҳисобида акс этади
г) Молиявий ҳисобда акс этади
Ўзбекистон республикасида қуйидаги ҳисоб тури регламентлаштирилган
а) Оператив –техник ҳисоб
б) Мухандислик ҳисоби
в) Бошқарув ҳисобида
г) Молиявий ҳисоб


1..2. Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва объектлари

«Бухгалтерия ҳисоби» деб аталмиш ҳисобнинг ушбу тури ўзининг кўп йиллик тарихига эга. Фаолият сифатида у кишилик жамиятида хўжалик юритувчи субъектларни, масалан, артель, манифактураларни пайдо бўлиши билан вужудга келган. Ишлаб чиқаришни ривожланиб бориши билан мос равишда бухгалтерия ҳисоби ҳам ривожланган, унинг шакл ва мазмуни, юритиш техникаси ва усуллари такомиллашиб борган. Бошқарув органлари ходимлари ичида айнан ҳисоб-китоб ишлари билан шуғулланувчи касб эгалари шаклланган. Шу йўсинда бухгалтерия ҳисоби махсус касбга айланган.


Жамиятни бошқаришни такомиллаштириш бухгалтерия ҳисобини ривожлантиришни ва ушбу касб эгаларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириб боришни тақоза этган. Бу заруриятлар бухгалтерия ҳисобини махсус фан сифатида шаклланишига, бухгалтерлар тайёрлаш мактабларини вужудга келишига (жумладан, италия, англия, америка, немец, француз, амстердам, венеция, рус, тоскан, ломбард ва шу каби), уларни аста-секинлик билан ривожланиб боришига асос солган.
Бухгалтерия ҳисобини фан сифатида вужудга келишига энг катта ҳисса қўшган мактаблардан бири бўлиб Италия мактаби ҳисобланади. Айнан ушбу мактаб вакили, мутахассислиги бўйича математик бўлган Лука Пачоли (1445-1517) бухгалтерия ҳисоби фанини яратувчиси сифатида бутун дунё мамлакатларида тан олинган. Унинг 1494 йилда чоп этилган «Счетлар ва ёзувлар тўғрисида трактат» номли асари биринчи марта бухгалтерия ҳисобини фан сифатида ўқитилишига асос солган. Буюк олимнинг асарида биринчи марта бухгалтерия счетлари, уларга икки ёқлама ёзиш тушунчалари киритилди, уларнинг моҳияти очиб берилди , бу ёзувни амалга оширишда тўртта омил, яъни субъект, объект, вақт, жой ҳисобда кўриниб турилишлик заруриятлари исботланди. Лука Пачоли ўз асарида бухгалтерия ҳисобида иккита постулатни (счетлар тизимида дебет ва кредит оборот суммалари, дебет ва кредит қолдиқ суммалари ҳамма вақт бир-бирига тенг бўлиши керак), шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзни тан олишнинг иккита тартибини ( ҳеч кимни қарздор (дебитор ) деб бўлмайди, агарда у буни тан олмаса; ҳеч кимни ишончли вакилим (кредитор) деб бўлмайди, агарда маълум шартларда у бунга ўзи рози бўлмаса) яратди. Лука Пачолидан кейинги олти аср мабойнида бухгалтерия ҳисобида жуда кўп янги постулатлар, тартиблар вужудга келди, жумладан Де Ля Порта постулати (XYII аср) , Ж. Савари постулати (XYII аср), Ж.Дзаппа постулати (XIX аср), Э.Пизани постулати (XIX аср), И.П.Руссиян постулати ( XIX аср), Ж.Чербони постулати ( XIX аср), И. Ф. Шер постулати (XX аср), Э.Шмаленбах постулати ( XX аср), шунингдек П.Герстнер тартиби ( XIX аср охири ва ХХ аср боши), В. Ригер тартиби ( ХХ аср), Ч. Гаррисон тартиби ( ХХ аср) ва бошқалар. Ушбу ва бошқа постулат ва тартибларга асосланган бухгалтерия ҳисоби аста-секинлик билан оддий кишилик фаолиятидан махсус иқтисодий фан даражасига етди, у бугун барча иқтисод йўналишидаги олий ва ўрта махсус илм даргоҳларида ўқитилмоқда.
Бухгалтерия ҳисоби ҳам фаолият, ҳам махсус фан сифатида ўзининг предметига эга.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling