К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Бухгалтерия ҳисобининг предмети
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хўжалик фаолияти.
- Ишлаб чиқариш жараёни
- Сотиш жараёни
Бухгалтерия ҳисобининг предмети деганда умуман олганда корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолияти, ушбу фаолиятни ташкил этувчи жараёнлар ва уларни юритилишини таъминловчи маблағлар, маблағларнинг ташкил топиш манбалари, шунингдек хўжалик фаолиятининг натижалари тушунилади.
Юқоридаги таърифга асосан бухгалтерия ҳисоби предметини ифодаловчи объектларни қуйидаги тўртта гуруҳга ажратиш мумкин: Хўжалик фаолияти; Хўжалик активлари; Хўжалик активларининг манбалари; Хўжалик фаолиятининг натижалари 3-чизмада бухгалтерия ҳисоби предметини ташкил қилувчи объектларнинг таснифи ва таркиби кўргазмали тарзда келтирилган. Қуйида уларнинг моҳиятига тўхталамиз. Хўжалик фаолияти. Хар қандай корхонанинг хўжалик фаолияти деганда унда юз берадиган таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларининг мажмуаси тушунилади. Корхона фаолият кўрсатиши учун унга меҳнат предметлари ва воситалари, ишчи кучи, пул маблағлари ва бошқа таъминотлар керак бўлади. Таъминот деб аталмиш бу жараённи, одатда, корхонанинг махсус таъминот бўлими ходимлари олиб борадилар. Ушбу жараёнсиз фаолиятнинг кейинги жараёнлари, яъни ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнлари амалга ошиши мумкин эмас. Шунинг учун корхона нинг доимий фаолият кўрсатиши айнан таъминот жараёнининг узликсизлигига бевосита боғлиқдир. Ишлаб чиқариш жараёни деганда ишчи кучи ва меҳнат воситалари ёрдамида меҳнат предметларидан янги маҳсулотлар яратиш тушунилади. Ушбу жараён ўз ичига турли технологик операцияларни олади, бу операцияларни бажариш эса турли харажатларни амалга оширишни таъқоза этади. Ишлаб чиқариш жараёнининг пировард натижаси бўлиб тайёр маҳсулот ҳисобланади. Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришга кетган моддий харажатлар, меҳнатга хақ тўлаш харажатлари, ишлаб чиқариш воситаларининг амортизация харажатлари ва бошқа ушбу жараёнга тегишли харажатлар ишлаб чиқариш харажатларини, яратилган маҳсулот қийматига киритилган харажатлар эса тайёр маҳсулотнинг таннархини ташкил қилади. Шуни таъкидлаш жоизки корхона томонидан бажарилган ишлар, масалан қурилиш-монтаж ишлари, кўрсатилган хизматлар, масалан туристларга кўрсатилган ётоқхона ва бошқа хизматлар ёки аудиторлик хизмати хам ишлаб чиқариш жараёни ҳисобланади. Бундай ишлаб чиқариш жараёнининг натижаси бўлиб бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат хажми ҳисобланади, уларга сарфланган харажатлар бажарилган иш ёки хизматнинг таннархини ташкил қилади. Сотиш жараёни деганда ишлаб чиқариш жараёнида яратилган тайёр маҳсулотларни, бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни харидорларга сотиш тушунилади. Ушбу жараёнда тайёр маҳсулот, иш, хизмат пулга айланади, сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарзлар вужудга келади. Сотиш жараёнида корхонанинг ялпи тушуми, сотиш таннархи, сотишдан Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling