К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Узоқ муддатли активлар
Хўжалик активлари. Ўз фаолиятини юритиш учун ҳар қандай корхона хўжалик активларига эга бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 1998 йил 14 августда 475 –тартиб рақами билан рўйхатдан ўтган «Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш учун концептуал асос»га мувофиқ (39- модда) активлар деганда хўжалик юритувчи субъектнинг бахолаш қийматига эга бўлган ва ўз ичига пул маблағлари ва дебиторлик қарзларни олган моддий , шунингдек номоддий мулки тушунилади. Актив деб тан олиш учун моддий ва номоддий мулк қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: Қийматга эга бўлиши ва бу қиймат баҳоланадиган бўлиши керак. Эгалик қилиш ҳуқуқига асосан қайси корхона балансига киритилган бўлса, шу корхона томонидан назорат қилиниши лозим. Келгусида корхонага иқтисодий наф келтириши керак, жумладан корхонанинг пул маблағларини киримини кўпайишига бевосита ва билвосита ҳисса қўшиши керак. Юз берган хўжалик операциялари натижаси ҳисобланиши керак, масалан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнининг натижасидир. Активларнинг характерли хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин: Жисмоний кўринишга (шаклга) эга бўлиши ҳам, эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан, бино ёки станок аниқ шаклга эга, лекинда патент, лицензия, савдо белгиси, муаллифлик ҳуқуқи моддий шаклга эга эмас. Сотиб олинган, бепул келиб тушган, ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин. Корхонада юз бераётган жараёнларда моддий асос ёки уларнинг натижаси ҳисобланиши мумкин. Масалан, хом-ашё ишлаб чиқаришга моддий асос, тайёр маҳсулот эса ишлаб чиқаришнинг натижаси ҳисобланади. Бошқа активларга алмаштирилиши мумкин. Қарзларни тўлаш учун ишлатилиши мумкин. Қисқа ёки узоқ вақт мабойнида фойдаланишда бўлишлиги мумкин. Оборотда ва оборотдан ташқарида бўлишлиги мумкин. Корхоналарнинг юқорида келтирилган талаб ва хусусиятларга жавоб берадиган асосий активларига қуйидагилар киради: 1.Узоқ муддатли активлар – 1 йилдан кўп муддатда хизмат қиладиган ва оборотда бўладиган моддий ва номоддий маблағлари: Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling