Ўз - ўзини синаш учун тестлар
1.Бухгалтерия ҳисоби тамойилларини ким белгилайди?
а) Раҳбар. б) Давлат.
в) Кузатиш кенгаши. г) Таъсисчилар.
2.Ҳисоблаш тамойили–бу
а) Даромад ва харажатларни пул тўлаш вақтидан бошлаб ҳисобга олиш.
б) Даромад ва харажатларни юз берган вақтидан бошлаб ҳисобга олиш.
в) Даромад ва харажатларни режага асосан ҳисобга олиш.
г) Даромад ва харажатларни раҳбар ҳоҳишига қараб ҳисобга олиш.
3.Бухгалтер тузган балансда актив ва пассив суммалари тенг келмаса, қайси тамойил бузилган ҳисобланади?
а) икки ёқлама езув тамойили
б) ҳисоблаш тамойили
в) таққосламалик тамойили
г) даромад ва харажатларнинг мослик тамойили
4.Бухгалтерия хисоботни белгиланган муддатдан 10 кун кечикиб
топширди, қайси тамойилни у бузган ҳисобланади ?
а) Даврийлик
б) Таққосламалик
в) Мазмунни шаклдан устунлиги
г) Уз вактидалик
5. Бухгалтер келгуси давр учун ижара ҳақини ҳисобот давр харажатларига олиб борди. Қайси тамойилни у бузган ҳисобланади ?
а) Даврийлик
б) Таққосламалик
в) Мазмунни шаклдан устунлиги
г) Даромад ва харажатларнинг мослиги
6. Бухгалтер келиб тушган олдиндан тўлов суммасини сотиш хажмига олди. Қайси тамойилни у бузди.
а) Даврийлик
б) Ҳисоблаш
в) Мазмунни шаклдан устунлиги
г) Даромад ва харажатларнинг мослиги
7. Аудиторга бухгалтер солиқ ҳисоб-китобларининг бирламчи вариантини текширишга берди, тузатилган солиқ ҳисоб-китоби борлигини аудитор ҳисоб регистрлари ёзувларини таққослашда топиб олди. Қайси тамойилни бухгалтер бузди.
а) Тежамкорлик
б) Ҳисоблаш
в) Аниқлилилик
г) Муҳимлилик
Боб мазуларини мустақил ўрганиш учун тавсия этиладиган меъёрий хужжатлар ва даврий адабиётлар
Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида қонуни. 1996 йил 30 августда қабул қилинган.
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун Концептуал асос. Ўз.Р. Адлия Вазирлиги томонидан 1998 йил 14 августда рўйхатга олинган, № 475.
3.БҲМС № 1 «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот. Ўз.Р. Адлия Вазирлигидан
1998 йил 14 августда рўйхатдан ўтган, № 474.
4.Абдуллаев А., Қаюмов И. Бухгалтерия ҳисоби. Т., «Минҳож» нашриёти, 2002.
5. Бобожонов О. Молиявий ҳисоб. Т., «Шарқ», 2000.
6.Бобожонов О., Жуманиёзов К. Молиявий ҳисоб. Т., «Молия», 2002.
7.Завалишина И.А. Бухгалтерский учет по новому. Изд.дом «Мир экономики и права», Ташкент, 2003.
8. Умарова М., Эшбоев Ў., Ахмаджонов Қ. Бухгалтерия ҳисоби, Т., Меҳнат, 1999
9.Ўразов К.Б. Инвестицияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортилиши. Монография. «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси» нашриёт уйи, Тошкент, 2003.
Do'stlaringiz bilan baham: |