К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Кассадан 100000 сум аванс, 500000 сум иш ҳаки берилди ва 2000 сум камомад чиқса, балансда қандай ўзгариш юз беради


Download 0.73 Mb.
bet26/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   264
Bog'liq
Булим-1

6. Кассадан 100000 сум аванс, 500000 сум иш ҳаки берилди ва 2000 сум камомад чиқса, балансда қандай ўзгариш юз беради.
а) Баланс 400000 сумга камаяди б) Баланс 398000 сумга камаяди
в) Баланс 402000 сумга камаяди г) Баланс 500000 сумга камаяди


7.Таъминчилардан 1000000 сумлик материал олинса, 500000 сумдик материал ишлабчиқаришга берилса, 10000 сумлик материал камомадга олиб борилса баланс неча сўмга ўзгаради?
а) 1000000 сўмга кўпаяди б) 510000 сумга камаяди
в) 500000 сумга камаяди г) ўзгариш бўлмайди


2.2. Бухгалтерия ҳисоби счётлари

Корхона активлари ва уларнинг манбалари ҳолати ҳамда ҳаракатини акс эттириш учун бухгалтерия ҳисобида «счётлар» деб ном олган усул қўлланилади.


Счётлар – бу корхона активлари, хусусий капитали, мажбуриятлари, даромад, харажат, фойда ва зарарларини ҳисобот давридаги ҳолати (бошланғич ва охирги), шунингдек уларнинг шу даврдаги ҳаракати (кўпайиши ва камайиши) тўғрисидаги маълумотларни пул ифодасида акс эттириш усули.
Бухгалтерия ҳисобида унинг ҳар бир объектини акс эттириш учун алоҳида счётлар кўзда тутилади. Ҳар бир счёт ўзининг тартиб рақамига ва аниқ номига эга бўлади. Одатда, счётнинг номи объектнинг номи билан бир ҳил бўлади. Мисол учун, асосий воситаларни акс эттириш учун айнан шундай номдаги № 0100, кассадаги пул маблағларини акс эттириш учун «Кассадаги пул маблағлари» номли № 5000 - счёт ва бошқа шу каби счётлар кўзда тутилади. Барча қўлланиладиган счётларнинг тартиб рақамлари ва аниқ номлари махсус счётлар режасида ўз аксини топади.
Счётлар режаси. Счётлар режаси –бу корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг молиявий хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда қўлланиладиган счётларнинг тартиблаштирилган тизими. Ўзбекистон Республикасида счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома давлат аҳамиятига молик меъерий хужжат ҳисобланади. Ушбу меъёрий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш Молия Вазирлигига юклатилган.
Республикамиз халқ хўжалиги тармоқларида уларнинг хусусиятларини эътиборга олган ва ўзида мужассамлаштирган қуйидаги учта турдаги счётлар режаси қўлланилади:

  • Давлат бюджетидаги муассасалари молиявий–хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг счётлари режаси.

  • Банклар молиявий –хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг счётлари режаси.

  • Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг счётлари режаси.

Қуйида хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг счётлар режасига тўхталиб ўтамиз.
«Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» Молия Вазирлиги томонидан махсус 21- сонли БҲМС сифатида биринчи марта 2000 йил 30 мартда 37- сон буйруқ билан тасдиқланди. 2002 йил 9 сентябрда 103-сон буйруқ билан Молия Вазирлиги ушбу БХМС ни янги таҳрирда қайта тасдиқлади, у Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2002 йил 23 октябрда 1181 – сон тартиб рақами билан рўйхатдан ўтди.
21- сон БХМС сифатида тасдиқланган счётлар режаси олтита қисм, ўнта бўлимдан иборат, у ўз ичига 208 та баланс счетларини, 40 та молиявий натижалар ҳисоботини тузишга мўлжалланган счётларни ва 14 та балансдан ташқари счётларни олади. Счётлар режасида бухгалтерия ҳисоби счётлари молиявий ҳисоботнинг шакллари бўлган бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг таркибий элементларига мос равишда қуйидаги қисм ва бўлимларга ажратилган.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling