К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Тузатилган синов баланси -


Download 0.73 Mb.
bet23/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Тузатилган синов баланси - мавжуд камчиликлар тузатилгандан сўнг, лекинда вақтинчалик счетлар ёпилмасдан тузилган баланс.
Якуний баланс – бу вақтинчалик счетлар ёпилгач, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва тақсимланмаган файда тўғрисидаги ҳисоботларнинг маҳлумотлари эътиборга олиниб тузилган баланс.
Охирги учта турдаги балансни тузиш тартиби чет эл корхоналари амалиётида кенг тарқалган.
Регулировка счетлари қолдиқларини ҳисобга олиб баланс-брутто ва баланс –нетто тузилиши мумкин.
Баланс- брутто - бу активлар суммасидан жамланган амортизация ва эскириш суммаларини, шунингдек савдо устамаларини, шубҳали қарзлар бўйича мавжуд резерв суммасини чегириб ташламасдан тузилган баланс. Ушбу баланс корхона активларининг реал қийматини ифода этмайди.
Баланс-нетто – бу активлар суммасидан жамланган амортизация ва эскириш суммаларини, шунингдек савдо устамаларини, шубҳали қарзлар бўйича мавжуд резерв суммасини чегириб ташлаш йўли билан тузилган баланс. Ушбу баланс корхона активларининг реал қийматини ифода этади.


Балансдаги ўзгаришларнинг типлари. Фаолият кўрсатаётган корхонанинг баланси ўзгаришсиз қолиши мумкин эмас, чунки содир бўлган хўжалик жараёнлари ва операциялари албатта активлар ва уларни ташкил топиш манбаларининг давр бошидаги ҳолатига таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Мисол учун, корхона ўз устав капиталини кўпайтирса ёки камайтирса –бу албатта ҳам активга , ҳам пассивга таъсир ўтқазади. Ёки омбордан материал ишлаб чиқаришга берилса активларнинг таркибида ўзгариш юз беради, иш ҳақидан даромад солиғи ушланса, активларни ташкил топиш манбалари таркибида ички ўзгариш юз беради. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мукин.
Демак, юз берган операциялар натижасида балансда турли ўзгаришлар бўлиб туради. Ушбу ўзгаришларни тўртта типга ажратиш мумкин:




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling