К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet22/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   264
Bog'liq
Булим-1

1-бўлим бўйича жами

2600

1-бўлим бўйича жами

6200













2-бўлим. Жорий активлар




2-бўлим. Мажбуриятлар




Ишлаб чиқариш захиралари

4500

Қисқа муддатли кредитлар

1000

Тайёр махсулотлар

1500

Тўланадиган счетлар

600

Товарлар

1300

Олинган аванслар

1400

Пул маблағлари

200

Бюджет олдидаги қарзлар

600

Дебиторлик қарзлар

500

Иш ҳақи бўйича қарзлар

500

2- бўлим бўйича жами

8000

Суғурта бўйича қарзлар

200






Бошқа қарзлар

100





2- бўлим бўйича жами


4400

БАЛАНС


10600

БАЛАНС


10600

Бухгалтерия балансининг турлари. Корхоналар томонидан тузиладиган бухгалтерия балансини турли белгилари бўйича таснифлаш мумкин, масалан тузилган санасига қараб, маълумотларни жамлаш ҳажмига қараб, субъектларни молиялаштирилишига қараб, регулировка счетлари қолдиқлари ҳисобга олинганлигига қараб ва бошқа белгилари бўйича (4-чизмага қаранг).
Тузилган санасига кўра бухгалтерия балансини қуйидаги турларга ажратиш мумкин: кириш ( ёки таъсис ) баланси; бошланғич ва ҳисобот баланси; тугатиш баланси; бирлаштириш ва ажратиш баланси.
Кириш ёки таъсис баланси деганда корхонанинг давлат рўйхатидан ўтган санасига, яъни таъсис этилган кунига тузилган баланси тушунилади. Одатда ушбу санага тузилган баланснинг активида фақат таъсисчиларнинг янги ташкил этилган корхона олдидаги қарзи, баланснинг пассивида эса эълон қилинган устав капиталининг миқдори кўрсатилади.


Бухгалтерия баланси






1.Кирии (таъсис) баланси
2.Бошланђич баланс
3.Ќисобот баланси
4.Тугатиш баланси
5.Бирлаштириш ва ажратиш баланси



Тузилган санасига књра





1.Йиђма баланс
2.Алоќида баланс
3.Консолидациялаштирилган баланс



Маълумотларни жамлашига књра





1.Давлат бюджетидаги муассасалар
баланси
2.Хњжалик юритувчи субъектлар
баланси

Субъектларни молиялаштири-лишига књра





1.Синов баланси
2.Тузатилган синов баланси
3.Якуний баланс

Маълумотларни жамлаш циклларига књра





Регулировка счётлар маълумотларини ќисобга олганига књра



1.Баланс –брутто
2.Баланс -нетто




4-чизма. Бухгалтерия балансини таснофлаш асослари
Бошланғич баланс деганда ҳисобот даври бошига, ҳисобот баланси деганда эса ҳисобот даврининг охирига тузилган баланс тушунилади. Ҳисобот баланси кейинги давр учун бошланғич баланс бўлиб ҳисобланади.
Тугатиш баланси – корхона тугатилиши санасига тузилган баланс.
Бирлаштириш баланси – икки ва ундан ортиқ корхоналар бир бири билан қўшилганда қўшилиш санасига тузилган баланс.
Ажратиш баланси – бу корхона ихтиёридан мустақил бошқа корхона ажралиб чиқганда бир – бирига маблағларни топшириш ва қабул қилиш санасига тузилган баланс.
Маълумотларни жамлаш даражасига кўра баланс йиғма ва алоҳида баланс турларига бўлинади.
Йиғма баланс - бу бир тизим корхоналари баланслари моддаларини горизонтал ҳолда жамлаш натижасида тузилган баланс, масалан трест, концерн, компания, вазирлик ва шу каби юқори органлар томонидан тузилган баланс.
Алоҳида баланс –бу ҳар бир ҳўжалик юритувчи субъект томонидан тузилган баланс.
Ўз қарамоғида шўъба хўжалик жамиятларига эга бўлган бош корхоналар консолидациялаштирилган баланс тузадилар. Бу балансни моҳияти ва тузиш тартибига 13- бобда тўхталамиз.
Субектларни молиялаштирилишига қараб баланс бир биридан тубдан фарқ қиладиган давлат бюджетидаги муассасалар баланси ва хўжалик юритувчи субъектлар балансига бўлинади.
Ҳисоб маълумотларини жамлаш циклларига кўра синов баланси, тузатилган синов баланси ва охирги якуний баланс турларини ажратиш мумкин.
Синов баланси – бу вақтинчалик счетлар ёпилмасдан тузилган, шунингдек 1 январгача айрим счетлар бўйича ҳисоб-китоблар маълум сабабларга кўра охиригача амалга оширилмаган ҳолда тузилган дастлабки баланс. Бундай балансни тузиш тартиби чет эл корхоналари амалиётида кенг тарқалган.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling