К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet2/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Муаллиф
1-БЎЛИМ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


1-боб. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ




  1. 1.1. Ҳисоб тушунчаси, унинг турлари ва бошқарувда тутган ўрни

Ҳар қандай жамиятни ривожланиши уни бошқаришни тақозо этади. Бошқариш, ўз навбатида, жамиятнинг турли тармоқ ва соҳаларида юз берган ва бераётган жараёнлар, хўжалик фаолиятини олиб бораётган субъектларнинг маблағлари, уларни ташкил этиш манбалари, эришаётган натижалари ва бошқа жиҳатлари тўғрисидаги ахборотларни мавжудлигига боғлиқ бўлади. Бундай ахборотларни ўзида мужассамлаштирувчи восита бўлиб хўжалик ҳисоби ҳисобланади.
Хўжалик ҳисоби негизида, кўриниб турибдики, «хўжалик» ва «ҳисоб» сўзлари ётади.
«Хўжалик» деганда маълум мақсадларга йўналтирилган, ўзининг базиси ва устқурмасига эга бўлган субъектлар тушунилади. Хўжалик сифатида қараладиган субъектлар бўлиб бир бутун мамлакатнинг ўзи ва унинг турли таркибий бўлинмалари, масалан, тармоқлари, соҳалари, минтақалари, ҳудудлари, вазирликлар, бирлашмалар, корхоналар ҳисобланади. Мамлакат доираисдаги хўжалик халқ хўжалиги, унинг энг қўйи бўғинидаги хўжалик корхона хўжалиги деб аталади. Иқтисодиётнинг юқори ва қўйи бўғинлари ўртасидаги хўжаликларга тармоқлар, соҳалар, бирлашмалар, вилоятлар, туман ва шаҳарлар хўжаликлари киради.
«Ҳисоб» - бу хўжаликда юз берган ва бераётган ҳодиса ва жараёнлар, уларнинг натижалари тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш ва узатиш тизими. Демак, ҳисобнинг асосий маҳсули бўлиб ахборот, ҳисоб юритишнинг асосий мақсади бўлиб, бу ахборотларни аниқ, тўлиқ ва ўз вақтида йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш ва фойдаланувчиларга етказиб бериш ҳисобланади.
Шундай қилиб, икки сўз йиғиндисидан ташкил топган «хўжалик ҳисоби» халқ хўжалигининг турли бўғинларида юз берган ва бераётган ҳодиса ва жараёнлар, уларни натижаларини соний ва сифат жиҳатдан характерловчи ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш ва узатиш тизимидир.
Хўжалик ҳисобини у ёки бу белгиларига қараб турли турларга ажратиш мумкин (1-чизмага қаранг).
Хўжаликларни молиялаштирилишига кўра уларда юритиладиган ҳисобни иккига бўлиш мумкин: корхона ҳисоби, бюджет ҳисоби.
Корхона деганда ўз-ўзини маблағ билан таъминлайдиган, мустақил фаолият юритадиган хўжалик тушунилади. Уларга завод ва фабрикалар, фирмалар, ширкатлар, жамоа хўжаликлари, қурилиш ташкилотлари, банклар ва бошқалар киради. Ушбу хўжаликларда юритиладиган ҳисоб корхона ҳисоби деб аталади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling