Муддати кечиктирилган узоқ ва қисқа муддатли қарзлар – бу солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича муддати мос равишда 1 йилдан кўп ва 1 йилгача бўлган даврга узайтирилган қарз суммаси.
Бюджет олдидаги қарзлар – бу ҳисобот даврида ҳисобланган, лекинда бюджетга ўтқазиб берилмаган солиқ ва тўловлар бўйича қарз суммаси.
Ижтимоий суғурта бўйича қарзлар – бу ижтимоий суғурта бўйича ҳисобот даврида ҳисобланган, лекинда тегишли суғурта органларига ўтқазиб берилмаган қарз суммаси.
Иш хақи бўйича қарзлар – бу корхонанинг ходимларига ҳисобланган ва вақтинча сақланаётган иш ҳақларини тўланмай қолинган қисми.
Таъсисчилар олдидаги қарзлар – бу таъсисчиларга ҳисобланган, лекинда тўланмаган дивидендлар бўйича корхонанинг қарзи, шунингдек таъсисчилар сафидан чиқиб кетган шахсларнинг устав капиталидаги ҳиссасини қайтарилмаган қисми.
Бошқа кредиторлар олдидаги қарзлар – бу турли хизматлар, фоизлар, камомадлар, даъволар ва бошқа тўловлар бўйича корхонанинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар олидаги қарзи.
Бухгалтерия ҳисоби ахборот бериш на назорат қилиш воситаси сифатида корхона активларининг ташкил топиш манбалари бўйича маълумотларни жамлайди, улар асосида корхонанинг молиявий қуввати кўрсаткичлари тахлил этилади. Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида корхонанинг хусусий капитали, қарзлари тўғрисидаги маълумотлар ахборот фойдаланувчиларига етқазилади.
Хўжалик фаолиятининг натижалари. Корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолиятининг натижалари бўлиб у олган фойда ёки кўрган зарари ҳисобланади.
Фойда(Ф) – бу корхонанинг даромадлари ( Д) ва харажатлари(Х) ўртасидаги ижобий фарқ, яъни
Ф = Д > Х.
Демак, қанчалик даромад кўп бўлиб, харажат кам бўлса, корхонанинг фойдаси шунчалик кўп бўлади.
Зарар – бу корхонанинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги салбий фарқ, бошқачасига харажатларни даромаддан кўп бўлиши, яъни:
З = Д < Х
Демак, корхона даромадга қанчалик кўп харажат билан эришса, унинг зарари шунчалик кўп бўлади.
Корхонанинг фаолият натижалари кўрсаткичлари бухгалтерия ҳисобининг энг маъсулиятли бўлими, чунки ушбу кўрсаткичларнинг миқдори уларни ҳисобда тўғри акс эттирилганлигига ва жамланганлигига, ҳисоботларни тўғри тузилганлигига бевосита боғлиқ.
Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисобининг предмети ва объектларини ташкил этувчи иқтисодиётнинг қуйи бўғини бўлган корхоналар фаолиятини аниқ, батафсил маълумотларда ифодалаб, уларни бошқарув органларига, мулкдорларга ва бошқа қизиқувчиларга ўз вақтида етқазиб бериш ушбу соҳа ходимларининг жамиятда тутган ўрнини янада ҳам ошишининг муҳим гаровидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |