Олинадиган счётлар - бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг корхона олдидаги дебиторлик қарзлари.
Барча хўжалик активлар корхонада юритиладиган бухгалтерия ҳисобининг муҳим объектлари ҳисобланади, уларни ҳар бирининг ҳолати, кўпайиши ва камайиши бухгалтерия ҳисобида хужжатли асосда акс эттирилади. Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида корхона активлари бошқарилади, таҳлил этилади ва назорат қилинади.
Хўжалик активларининг манбалари. Корхона ихтиёридаги барча активлар икки манбадан ташкил топади:
Мулкга эгалик қилиш ҳуқуқига мувофиқ активлар ва уларнинг манбалари қуйидаги тенглик кўринишида ифодаланади:
АКТИВ = ХУСУСИЙ КАПИТАЛ + МАЖБУРИЯТЛАР
А = ХК + М
Хусусий капитал – бу корхонанинг мажбуриятларини чегириб ташлагандан сўнг қоладиган активларидир. Юқоридаги тенгликга мувофиқ:
ХУСУСИЙ КАПИТАЛ = АКТИВ - МАЖБУРИЯТЛАР
ХК = А - М
Корхоналарнинг хусусий капиталини шаклланишининг асосий манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Устав капитали (УК) – бу корхонага унинг таъсисчилари томонидан киритилган маблағлар мажмуаси.
Қўшилган капитал (ҚК) – бу акцияларни сотиш ва номинал қийматлари ўртасидаги ижобий фарқ, шунингдек чет эл инвесторларини устав капиталига киритган маблағлари бўйича вужудга келган валюталар ўртасидаги ижобий фарқлар суммаси.
Резерв капитали (РК) – бу корхонанинг соф фойдасидан ташкил этилган резерв капитали, мулкни қайта баҳолашдан олинган қўшимча қиймат ва бепул келиб тушган мулклар қийматининг мажмуаси.
Тақсимланмаган фойда(ТФ) – бу корхонанинг таъсисчилари ўртасида тақсимланмай қолган соф фойдасининг суммаси.
Резервлар (Р) – бу турли жорий тўловларни амалга ошириш учун ҳисобот давр даромадлари эвазига шаклланган захира суммаси, масалан жорий ва капитал таъмирлаш учун, меҳнат таътили ҳақларини тўлаш учун ва шу кабилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |