К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
II-боб. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МЕТОДИ ВА УНДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН УСУЛЛАР
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1. Бухгалтерия баланси
II-боб. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МЕТОДИ ВА УНДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН УСУЛЛАР
Бухгалтерия ҳисоби хўжалик фаолияти жараёнлари, активлар, уларнинг манбалари ва охирги молиявий натижаларни акс эттиришни макон ва замонда, диалектик харакатда амалга оширади. Айнан шундай ёндашиш бухгалтерия ҳисобининг методини ифодалайди. Бухгалтерия ҳисобининг методининг моҳияти унда қўлланиладиган усулларда ёрқин намоён бўлади. Бундай усулларга қуйидагилар киради: Бухгалтерия баланси Бухгалтерия ҳисоби счетлари Бухгалтерия ҳисоби счетларига икки ёқлама ёзув Баҳолаш Калькуляция Ҳужжатлаштириш Инвентаризация Молиявий ҳисобот Ушбу бобда бухгалтерия ҳисобининг юқорида келтирилган усулларининг моҳиятига, уларни қўлланилишига тўхталамиз. 2.1. Бухгалтерия баланси Бухгалтерия ҳисобининг муҳим вазифаларидан бири бўлиб мулкга эгалик қилиш ҳуқуқини ифодаловчи Актив = Хусусий капитал+ Мажбуриятларматематик тенгликни ҳамма вақт таъминлаб бериш ва сақлаш ҳисобланади. Ушбу тенгликни таъминлаш учун бухгалтерия ҳисоби одатда, маълум бир даврнинг бошида актив, хусусий капитал ва мажбуриятларнинг бошланғич ҳолатини билишдан бошланиб, шу даврнинг охирида уларнинг охирги ҳолатини билиш билан якунланади. Бундай ахборотларни олиш усули бўлиб бухгалтерия баланси ҳисобланади. Бухгалтерия баланси негизида «баланс» сўзи ётади. Бу сўз лотинча «bis», яъни «иккита» ва «lanx», яъни «тарози палласи» сўзларидан олинган бўлиб, ўзаро тенглик, бир хиллик рамзи ҳисобланади. Шуни таъкидлаш жоизки, бухгалтерия ҳисоби назарияси ва амалиётида «баланс» сўзи на фақат тенглик мазмунида, балким давлат аҳамиятига молик муҳим бухгалтерия ҳисоби хужжати сифатида ҳам талқин этилади. Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия баланси хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган молиявий ҳисоботнинг таркибий қисми ҳисобланади. Унинг шакли, таркиби ва тузиш тартиби Молия Вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдаги 140- сон буйруқ билан тасдиқланган « Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш Қоидалари» билан, балансни тақдим этиш тартиби эса Молия Вазирлигининг 2000 йил 15 июндаги 47- сон буйруғи билан тасдиқланган « Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида Низом» да белгиланган. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling