Aksiyadorlik jamiyati republic of uzbekistan
Download 32.83 Kb.
|
Талабнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- Amkodor-Agrotexmash” МЧЖ ҚК Бош директорига
- 160 229 115,1 сўм
- Бошқарув раисининг ўринбосари А. Насирдинов
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI “O‘ZAGROLIZING” AKSIYADORLIK JAMIYATI REPUBLIC OF UZBEKISTAN “UZAGROLEASING” JOINT STOCK COMPANY E-mail. info@agroleasing.uz. uzagroleasing@exat.uz. www.uzal.uz “___”_______________202 yil №_________ “___”_______________202 yil №_________
Т А Л А Б Н О М А (Қарздорликни ундириш юзасидан) “Ўзагролизинг” АЖ (Лизинг берувчи) ва “Amkodor-Agrotexmash” МЧЖ ҚКси (Сотувчи) ўртасида 20.01.2021 йилда 6-сонли “Лизингга бериладиган техникалар олди-сотдиси” шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, умумий қиймати 1 402 200 000,0 сўмлик “Амкодор 702 ЕМ-03” русумли 3 дона экскаватор-юклагич харид қилинган. Бироқ, харид қилинган техникалардан 1 донаси жиддий техник носозлиги ҳамда ишга яроқсизлиги туфайли сотувчига қайтарилган. Шунга қарамасдан, “Amkodor-Agrotexmash” МЧЖ ҚКси томонидан ўтган давр мобайнида қайтарилган техника учун аванс тўлови сифатида қабул қилинган 160 229 115,1 сўм пул маблағлари “Ўзагролизинг” АЖга қайтарилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 402-моддасига кўра, сотувчи сотиб олувчига сифати олди-сотди шартномасига мос келадиган товарни топшириши шарт. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни 26-моддасига кўра, агар етказиб берилган товарлар сифати техник шартлар ва намуналарга ҳамда қонунчиликда ёки хўжалик шартномасида белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса, сотиб олувчи товарларни қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, сотувчидан сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга, агар товарлар ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган суммани белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир. Шунингдек, ФКнинг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш мулкий жавобгарликка асос бўлади ва ушбу маблағлар суммасига мос равишда фоиз тўланади. Баён этилганига мувофиқ, Сиздан, 20.01.2021 йилда 6-сонли “Лизингга бериладиган техникалар олди-сотдиси” шартномаси бўйича тўланган 160 229 115,1 сўм пул маблағларини 3 банк иш куни ичида қайтаришингизни талаб қиламиз. Акс ҳолда, ушбу пул маблағларини мажбурий тартибда ундириш юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилинишини маълум қиламиз. Бошқарув раисининг ўринбосари А. Насирдинов
Baj: ________ Sh. Maxmudov Tel: 90/351-52-50 Download 32.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling