К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet28/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Контрактив счётлар – корхона активларининг соф қийматини топишда чегириб ташланадиган суммаларни акс эттиришга мўлжалланган счётлар.


Контрпассив счётлар – корхонанинг хусусий капитали ва мажбуриятларининг соф қийматини топишда чегириб ташланадиган суммаларни акс эттиришга мўлжалланган счётлар.


Балансга суммаси киритилишига кўра бухгалтерия ҳисоби счётлари баланс ва балансдан ташқари счётларга бўлинади.
Баланс счётлари –бу қолдиқлари балансга киритиладиган счётлар. Активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитални акс эттиришга мўлжалланган барча счётлар баланс счётлари ҳисобланади.
Балансдан ташқари счётлар – корхонада вақтинчалик сақланаётган, фойдаланилаётган, лекинда унга тегишли бўлмаганлиги учун балансга киритиб бўлмайдиган активларни, шартли ҳуқуқ ва мажбуриятларни акс эттиришга мўлжалланган счётлар.
Маълумотларни жамлаш даражасига кўра бухгалтерия ҳисоби счётлари синтетик ва аналитик счётларга бўлинади.
Синтетик счётлар – бу маълумотларни фақат пул ифодасида қайд этиб ва жамлаб берувчи счётлар. Улар асосида юритиладиган ҳисоб синтетик ҳисоб деб аталади. 21- сон БҲМСда кўрсатилган барча счётлар синтетик счётлар ҳисобланади. Демак, давлат томонидан фақат синтетик счётлар регламентлаш-тирилади.
Аналитик счётлар – бу маълумотларни турли батафсилликларда ва турли ўлчов бирликларида қайд этиб ва жамлаб берувчи счётлар. Ушбу счётлар асосида юритиладиган ҳисоб аналитик ҳисоб деб аталади. Аналитик счётлар корхоналар томонидан мустақил равишда очилади ва юритилади. Аналитик счётлар суммаларининг йиғиндиси синтетик счет суммасига тенг бўлиши лозим. Масалан, корхонанинг № 6010 «Таъминотчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» синтетик счётида акс эттирилган жами қарзларининг суммаси ушбу счётга очилган
аналитик счётлар (ушбу ҳолда алоҳида таъминотчилар) нинг қарзлари суммасининг йиғиндисидан иборат бўлиши керак.
21- сон БҲМС га мувофиқ счётлар 4 хонали сонлар билан рақамланади. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини компьютерларда юритишда ушбу рақамларни серияларга ажратиш муҳим рол ўйнайди. Жумладан, молиявий ҳисобот шаклларини тузиш учун счётларнинг 4 хонали сонларидаги биринчи иккитаси етарли ҳисобланади, чунки айнан шу биринчи иккита рақамлар ҳисоботда акс этувчи кўрсаткичларнинг умумий суммаларини ифодалайди, масалан 01- серияли рақам асосий воситалар бўйича юритиладиган барча синтетик счётларнинг ( 0110-0199) маълумотларини , 90- серияли рақам сотишдан олинган даромадлар бўйича юритиладиган барча синтетик счётларнинг ( 9010-9030) маълумотларини жамлаб беради.
21- сон БҲМС сифатида тасдиқланган счётлар режаси китобга 1- илова қилиб келтирилган.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling