Бухгалтерия ҳисоби счётларининг тузилиши ва юритилиши. Амалиётда бухгалтерия ҳисоби счётлари китоблар, журналлар, мемориал-ордерлар, ведомостлар, карточкалар кўринишида қўлда ёки замонавий компьютерларнинг экранларида юритилади. Ушбу ҳужжатлар бухгалтерия ҳисоби счётларининг регистрлари ҳисобланади. Регистрлар кўринишида юритиладиган бухгалтерия ҳисоби счётлари ёзувларни тартиб билан тизимлаш учун икки томонга ажратилади – чап ва ўнг томонларга. Счётларнинг чап томони «дебет», ўнг томони эса –
«кредит» деб аталади.2 Ҳар бир счёт ички томондан тўртта элементни ўз ичига олади:
Бош қолдиқ –бу счёт бўйича ҳисобот даври бошидаги қолдиқ сумма. Бухгалтерлар тилида уни «бош сальдо» ҳам деб атайдилар.
Дебет оборот –бу счётнинг дебет тарафига ёзилган суммаларнинг йиғиндиси. Актив счётларда ушбу оборот ҳисобот даврида счётнинг бош қолдиғи суммасини жами қанчага кўпайганлигини билдиради, пассив счётларда эса - ҳисобот даврида счётнинг бош қолдиғи суммасини жами қанчага камайганлигини билдиради.
Кредит оборот - бу счётнинг кредит тарафига ёзилган суммаларнинг йиғиндиси. Актив счётларда ушбу оборот ҳисобот даврида счётнинг бош қолдиғи суммасини жами қанчага камайганлигини билдиради, пассив счётларда эса - ҳисобот даврида счётнинг бош қолдиғи суммасини жами қанчага кўпайганлигини билдиради.
Охирги қолдиқ - бу счёт бўйича ҳисобот даври охиридги қолдиқ сумма. Бухгалтерлар тилида уни «охирги сальдо» ҳам деб атайдилар.
Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисоби счётларини график кўринишда қуйидагича ифодалаш мумкин.
Счётларга очилган регистрларда бухгалтерия ҳисоби объектлари тўғрисида ни акс эттириш тартиби қуйидагича қабул қилинган
АКТИВ СЧЁТ ПАССИВ СЧЁТ
Бош қолдиқ (Бқ) Бош қолдиқ ( Бқ)
Кўпайиши ( + ) Камайиши ( - ) Камайиши (-) Кўпайиши ( + )
Дебет оборот (До ) Дебет оборот(ДО) Кредит оборот (Ко)
Охирги қолдиқ (Оқ) Охирги қолдиқ (Оқ)
Актив ва пассив счётларда давр охиридаги қолдиқ сумма қуйидаги математик алгортмлар ёрдамида топилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |