К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Ўз –ўзини синаш учун тестлар


Download 0.73 Mb.
bet32/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Ўз –ўзини синаш учун тестлар




1. Счетларга икки ёқлама ёзувни биринчи бор илмий асослаган олим
а) Чербони б) Пачоли в) Соколов г) Бобожонов
2. Счетларга икки ёқлама ёзув қачон пайдо булган?
а) XI - асрда б) XY - асрда
в) XYII- асрда г) XIX- асрда


3.Корхона таъминотчи олдидаги 1000000 сумлик қарзини ҳисоб-китоб счетидан пул кўчириш йўли билан узди
а) Дебет 4010 Кдедит 5110 б) Дебет 6990 Кредит 5110
в) Дебет 6010 Кдедит 5110 г) Дебет 6410 Кдедит 5110


4. Қуйидагиларнинг қайси бири иш ҳақи бўйича тўланган авансни акс эттиради ?

а) Дебет 6710 Кдедит 5010 б) Дебет 6720 Кредит 5010


в) Дебет 4210 Кдедит 5010 г) Дебет 4220 Кредит 5010
5. 4 -тестдаги тўғри бухгалтерия ёзуви балансдаги қайси ўзгариш типига киради?
а) 1 –типга б) 2-типга в) 3-типга г) 4-типга


6. Қуйидаги мураккаб ўтқазма нечта оддий ўтқазмадан иборат? Дебет 5010 Кредит 5110, 4010,4810,9020
а) Битта б) иккита
в) Тўртта г) учта


7.Қуйидаги счетларнинг қайси бирида икки ёқлама ёзув ишлатилмайди?
а) Аналитик счетларда б) Синтетик счетларда
в) Транзит счетларда г) Балансдан ташқари счетларда

    1. Баҳолаш ва калькуляция

Бухгалтерия ҳисобининг муҳим тамойилларидан бири бўлиб, олдинги бобда айтиб ўтганимиздек, баҳолаш ҳисобланади.


Баҳолаш – бу корхона активларининг қийматини пулда ифодалаш усули.
Калькуляция –бу хўжалик активларининг сотиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш қийматларини ҳисоблаб топиш усули.
Корхона активларини баҳолаш негизида қуйидаги қиймат турлари ётади:
1.Бошланғич қиймат – бу активларни сотиб олиш, қуриш, ишлаб чиқариш ва бошқа йўллар билан келиб тушган вақтида шаклланган қиймати. Ушбу қиймат ўз ичига активларни сотиб олишга, қуришга ва ишлаб чиқаришга кетган харажатларни олади. Бепул келиб тушган активларнинг бошланғич қиймати комиссия томонидан эксперт йўли билан топилади.
2.Қолдиқ қиймат – бу активларнинг бошланғич қийматидан фойдаланиш даврида жамланган эскириш суммасини чегиришдан кейин қолган қиймати.
3.Соф сотиш қиймати - бу активнинг сифати, ҳолати, шунингдек бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқган ҳолда шаклланган қиймати. Ушбу қиймат юқорида келтирилган қиймат турларидан кам ҳам, кўп ҳам бўлиши мумкин.
Корхона активларининг алоҳида турларини баҳолаш ва калькуляция қилишда ўзига хос хусусиятлар мавжуд ва бунда турли усуллардан фойдаланилади. Улар тўғрисида кейинги бобларда тўхталамиз.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling