К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳужжатлаштириш
- Гувоҳлик берувчи ҳужжатлар
- Фармойиш ва гувоҳлик берувчи ҳужжатлар
2.5.Хужжатлаштириш
Бухгалтерия ҳисобининг бошқа ҳисоб турларидан яна битта фарқли хусусияти шундаки, унда акс эттирилган хўжалик операциялари қатъий хужжатлаштирилган бўлади, яъни ҳисобда акс эттирилган маълумотлар хужжатли асосга эга бўлади. Бу ўз навбатида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини муҳимлилигини, ишонарлилигини, юридик кучга эга эканлигини таъминлайди. Шунинг учун ҳам хужжатлаштириш бухгалтерия ҳисобининг муҳим усули ҳисобланади. Ҳужжатлаштириш – бу хўжалик операцияларини маълум бир ҳужжатлар билан расмийлаштириш усули. Ҳужжат – бу ҳўжалик операцияларини ҳақиқатда юз берганлигига гувоҳ берувчи ёки уларни келгусида юз беришига асос бўлувчи ёзма гувоҳнома. Масалан, товар-моддий бойликларни ҳақиқатда сотилганлиги ёки олинганлигига счет-фактуралар, пулни кассага олинганлигига кирим касса ордери гувоҳ ҳисобланади. Бошқа бир ҳужжатлар хўжалик операцияларини келгусида юз беришига асос бўлади, масалан берилган ишончнома шу шахс томонидан бошқа корхонадан товар-моддий бойликларни қабул қилиб олишига, чек эса кассирга пулни банкдан нақд олишга ҳуқуқ беради. Бухгалтерия ҳисобида жуда кўп турдаги ҳужжатлар ишлатилади. Уларни турли белгиларига қараб таснифлаш мумкин ( 6-чизмага қаранг ). Мақсадига кўра бухгалтерия ҳужжатлари гувоҳлик берувчи, фармойиш берувчи, фармойиш ва гувоҳлик берувчи, бухгалтерлик ҳисоб-китобларини акс эттирувчи турларга бўлинади. Гувоҳлик берувчи ҳужжатлар деганда, юқорида айтиб ўтганимиздек, хўжалик операцияларини ҳақиқатда юз берганлигига гувоҳ берувчи ҳужжатлар тушунилади. Фармойиш берувчи ҳужжатлар деганда у ёки бу ҳаракатни келгусида амалга оширишга фармойиш берувчи ҳужжатлар тушунилади. Масалан, инвентаризация ўтқазиш тўғрисида фармойиш, товарни олиб келуш учун берилган ишончнома ва шу кабилар. Фармойиш ва гувоҳлик берувчи ҳужжатлар деганда бир вақтнинг ўзида хўжалик операциясини амалга оширишга берилган фармойишни ифодаловчи, ҳам бу фармойиш асосида ҳақиқатда юз берган хўжалик операциясига гувоҳлик берувчи ҳужжатлар тушунилади. Масалан, касса чиқим ордери бир вақтнинг ўзида пулни берилиши учун тузилган раҳбариятнинг фармойишини, шунингдек шу фармойиш асосида пулни ҳақиқатда кимгадир берилганлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳужжат ҳисобланади. Пул чеки ҳам худди шундай ҳужжат ҳисобланади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling